Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Закир Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон транспорт тизимининг ҳудудий ташкил этилиши ва уни такомиллаштириш», 11.00.02–Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Gr13. 
Илмий раҳбар: Қаюмов Абдуҳаким Абдуҳамидович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.30.05.2018.Gr.02.07. 
Расмий оппонентлар: Cафаров Баҳодир Шаҳриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Рахимжон Болтабоевич, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон автомобиль ва темир йўл транспортининг ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда транспорт тизимининг ҳудудий жиҳатдан самарали ташкил этилишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг (транспорт-географик ўрни, транспорт-географик тортишуви ва агломерациялашув жараёнларнинг (қонуниятларнинг)) таъсири аниқланган ва баҳоланган; 
Ўзбекистон транспорт тизимининг ҳудудий ташкил этилишининг самарадорлигини оширишда иқтисодий географик ёндашув асосида такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар (транспорт тизимининг фаолиятини оптималлаштириш, агломерацион ёндашувни қўллаш, транспортсиғимкорлигини ҳисобга олиш) ишлаб чиқилган;
ҳудудларда амалга оширилаётган иқтисодий жараёнлар ҳамда  мамлакатимизнинг истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш параметрларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль транспортида юк айланмаси ҳажмининг ўсиши кўрсаткичлари 2025 йилга қадар прогноз вариантлари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқариш инфратузилмаси яхши ривожланган ҳудудларда Қорасув, Термиз, Олот, Қўнғирот, Сариосиё янги транспорт-логистика марказларини шакллантириш асосланган;
ҳудудларнинг автомобиль ва темир йўллар билан таъминланганлиги Стёрджесснинг гуруҳлаштириш усулида баҳоланган ҳамда табақалаштирилган ёндашув асосида туркум транспорт хариталари (тузилган, ишлаб чиқилган, шакллантирилган).
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Республика транспорт тизимининг ҳудудий ташкил этилишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республика ҳудудларнинг транспорт-географик кўрсаткичлари (автомобиль транспортида юк айланмаси ва темир йўл транспортида юк ташиш ҳажми) ва иқтисодий ривожланганлик даражаси (ялпи ҳудудий маҳсулот кўрсаткичи) орасидаги корреляцион боғлиқлиги тўғрисидаги илмий хулосаларидан Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид дастурларни тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги АД-4-2/20-341-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятига транспорт географик омилининг таъсирини баҳолаш имконини берган;
ҳудудларнинг автомобиль йўллар билан таъминланганлигини баҳолашнинг транспорт-географик кўрсаткичлар (автомобиль йўллар майдонининг вилоятлар ҳудудига, аҳоли сонига, юк ташиш ҳажмига, ЯҲМга нисбатан зичлиги) асосида такомиллаштирилган интеграл методикаси ҳамда Стёрджесснинг гуруҳлаштириш усули ёрдамида яратилган махсус транспорт туркум хариталаридан Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказида амалиётга жорий этилган (Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказининг 2018 йил 9 апрелдаги 1/1-312-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг, транспорт-коммуникация тизимларини (автомобиль транспорти инфратузилмаси билан) замонавий талаблар асосида модернизация қилишда ер-кадастр ишларини оқилона бажариш имконини берган;
республика шаҳарларининг транспорт тугуни иқтисодий географик функцияси шаклланишига таъсир этувчи омиллар ва шу асосда ишлаб чиқилган мамлакат транспорт тизимида логистика марказларининг тўрини тармоқлаштириш бўйича (Қорасув, Термиз, Олот, Қўнғирот, Конимех, Сариосиё) таклифлар Иқтисодиёт вазирлигида амалиётга жорий қилинган (Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги АД-4-2/20-341-сон маълумотномаси). Натижада республикамиздаги транспорт-логистика инфратузилмасини кенгайтириш имконини берган;
Ўзбекистон транспорт тизимининг ҳудудий ташкил этилишининг самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлардан Иқтисодиёт вазирлиги тизимида тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда тадбиқ этилган (Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги АД-4-2/20-341-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ҳудудий-транспорт тизимларини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish