Сабирова Нилуфар Таировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ландшафтлар трансформациясига таъсирини баҳолаш ва геоэкологик вазиятини оптималлаштириш», 11.00.01–Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2019.2.PhD/Gr92.
Илмий раҳбар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.30.05.2018.G.02.07.
Расмий оппонентлар: Ўразбоев Абдукарим Кендербаевич, география фанлари доктори; Алимқулов Нусратулло Рахмонқулович, география фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ландшафтлар трансформациясига таъсирини баҳолаб, ажратиб олинган таянч тадқиқот участкалари доирасида уларнинг ўзгаришини аниқлаш, табиий географик комплекслар имкониятларидан самарали фойдаланиш ва экологик хавфсизлигини барқарорлаштириш борасида таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Айдар-Арнасой кўллар тизими ва унга туташ бўлган ҳудудларнинг ландшафтлар трансформацияси масофавий зондлаш (Landsat 4-5 TM EVI, Landsat 7; 8 EVI) методлари ёрдамида аниқланган;
Айдар-Арнасой кўллар тизимига туташ ландшафтларнинг 1:2000 000 масштабли ва таянч тадқиқот участкаларининг йирик (1:200 000) масштабли ландшафт карталари (Landsat EVI ва АrcGIS дан фойдаланиб) яратилган;
кўл атрофи агроирригацион ландшафт комплексларининг ўзгариш жараёнларини деградацияда баҳолаш таснифлари ишлаб чиқилган;
кўл атрофи ландшафт комплексларининг экологик ҳолатини оптималлаштиришда Landsat радиометрик кўрсаткичларни қўллаш асосида мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Айдар-Арнасой кўллар тизимининг ландшафтлар трансформациясига таъсирини баҳолаш ва геоэкологик вазиятини оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофининг ландшафтлар трансформациясини баҳолаш Landsat EVI карталари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 декабрдаги 02-02-8693-сон маълумотномаси). Натижада кўл атрофи ерларидан оқилона фойдаланиш режасини такомиллаштириш имконини берган;
Айдар-Арнасой кўллар тизими атрофининг 1:2000 000 масштабли ландшафт картаси ҳамда йирик 1:200 000 масштабли таянч тадқиқот участкаларининг ландшафт карталари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида “Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудининг кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ва ҳудуднинг жойлашишини ифодаловчи батафсил электрон харитасини ишлаб чиқиш” вазифаларини бажаришда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 декабрдаги 02-02-8693-сон маълумотномаси). Натижада кўл ҳавзалари ва кўл атрофи ландшафтларидан мақсадли фойдаланиш ва уларни мониторинг қилиш имконияти яратилган;
кўп йиллик (1990-2018 йиллар) аэрокосмик (Landsat EVI) суратлар ёрдамида кўл атрофи агроирригацион ландшафт комплексларида аниқланган ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 декабрдаги 02-02-8693-сон маълумотномаси). Натижада агроирригацион ландшафт комплексларнинг деградация жараёнини мониторинги ва космик суратларини дешифровка қилиш алгоритмини такомиллаштириш имконини берган;
Айдар-Арнасой кўллар тизими ландшафт карталарини тузишдаги картографик шартли белгилар, ландшафт карталарини таснифлаш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 11 декабрдаги 02-02-8693-сон маълумотномаси). Натижада карталарнинг ўқувчанлигини ва визуаллигини такомиллаштириш имконини берган.