Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Рухсона Юнусовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антибовасин» дори воситаси технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01–Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Far37.
Илмий раҳбар: Аминов Собиржон Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Назарова Зарифа Алимджановна, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Мадрахимов Шермухаммади Нуруллаевич, фармацевтика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп компонентли табиий хомашёлар (мумиё ва прополис) асосида яра битказувчи ва яллиғланишга қарши юмшоқ дори шаклларини таркибини танлаш ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор математик моделлаш усулидан фойдаланиб, яра битказувчи ва яллиғланишга қарши қўлланиладиган «Антибовасин» суртмасининг таркиби танланган; 
табиий хомашёлар – мумиё ва прополис ва бошқа компонентлар асосида суртма ва гел дори шаклларининг илмий асосланган таркиби танланган ва уларни олишнинг энг мақбул технологияси ишлаб чиқилган;
«Антибовасин» суртмаси ва гелининг реологик, структура-қовушқоқлик ҳамда коллоид кимёвий хоссалари аниқланган, ушбу кўрсаткичлар юмшоқ дори турларини ишлаб чиқиш ва сақлашдаги сифатни баҳоловчи асосий назорат кўрсаткичлари эканлиги исботланган;
таркибида мумиё ва прополис сақловчи суртма ҳамда гелнинг фармакологик фаоллиги ва безарар эканлиги аниқланган;
«Антибовасин» суртмаси ва гелининг сифат назорати ва стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган;
олинган аппликацион дори шаклларининг барқарорлигини таъминловчи шароитлари ва яроқлилик муддати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Антибовасин» дори воситаси технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий табиий хомашёлар асосида яра битказувчи таъсирга эга бўлган фармацевтик композицияга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05295, 2016 й.). Натижада суртма дори воситаси терининг куйиш хасталикларида қўллаш имконини берган; 
«Антибовасин» суртмаси учун «O’zkimyofarm» АЖ билан ҳамкорликда корхона фармакопея мақоласининг лойиҳаси «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» ДУКга рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган (2019 йил 19 ноябрдаги 29/09-4466-сон хати, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада корхона фармакопея мақолаларининг тасдиқланишида маҳаллий хомашёлар асосида яратилган яра битказувчи дори воситасини ишлаб чиқариш имконини беради;
«Антибовасин» суртма дори воситаси учун тажриба саноат регламенти «O’zkimyofarm» АЖ корхонаси билан хамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ОПР-42 Уз-1924/03873/00481330 - 2019). Мазкур хужжатнинг тасдиқланиши натижасида яра битказувчи дори воситаси учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва рўйхатга олиниши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish