Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Алишер Шукуровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда буғдой ва ёввойи бошоқли ўсимликлар нематодалари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/В77. 
Илмий маслаҳатчи: Мавлонов Очил Мавлонович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори; Иззатуллаев Зувайдулла, биология фанлари доктори, профессор; Кожевникова Алевтина Григорьевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: буғдой экини далаларида фитонематодалар фаунистик комплексининг таркибини аниқлаш, уларнинг ўсимлик органлари ва илдиз олди тупроғида тарқалиши ҳусусиятлари, буғдой ўсимлиги билан трофик муносабатларини очиб бериш ҳамда ёввойи бошоқдошларнинг паразит резерванти сифатидаги ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буғдой ва ёввойи бошоқли ўсимликларда 237 тур фитонематодалар аниқланилиб, 7 тури (Aphelenchoides asteromucronatus, A. centralis, A. confusus, A. emiliae, A. graminis, A. sexlineatus, A. spassky) Ўзбекистон ўсимликларининг нематодалар фаунаси учун янги ҳисобланиб, 46 тури буғдойда илк бор аниқланган;
нематодаларнинг экологик гуруҳлари ва уларнинг ўсимликлар билан трофик алоқаси асосланган;
ўсимликларнинг вегетация даврида нематодаларнинг динамик хусусиятлари аниқланган;
агроценозларда буғдой фитонематодалари комплексини шаклланишида ёввойи бошоқли ўсимликларнинг ўрни ҳамда уларнинг нематода касалликларининг тарқалиши ва тўпланишидаги аҳамияти очиб берилган;
буғдой ангвинасининг буғдой донларини зарарлаши ва уларнинг ўсимлик ўсиш ва ривожланишига таъсири аниқланган;
буғдойнинг асосий паразит нематодаларига қарши комплекс профилактик ва агротехник қарши кураш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда буғдой ва ёввойи бошоқли ўсимликлар нематодалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нематодаларнинг буғдой ва бошоқли ўсимликлар вегетация давридаги динамик хусусиятлари ва ўсимликка таъсир даражасини аниқлаш бўйича тавсиялар Сурхондарё вилояти Термиз туманининг “Зафар-Сурхон”, “Солохиддин Янгиариқ” ва “Фаровон-Янгиариқ” фермер хўжаликларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 02/021-357-сон маълумотномаси). Натижада буғдой ва бошоқли дон экинларини парваришлашда агротехник талабларга қатъий риоя этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда буғдой ҳосилдорлигини 10–14 центнергача ошириш имконини берган;
буғдойнинг фитогельминтозлар билан зарарланиш ҳавфини камайтириш бўйича амалий тавсиялар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Сурхондарё вилояти бўлимида амалиётга жорий этилган (Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг 2018 йил 14 декабрдаги 12/041975-сон маълумотномаси). Натижада қарши кураш чора-тадбирлари олиб борилган хўжалик далаларида буғдой ҳосилдорлигини гектарига 14 центнергача ошириш имконини берган;
фитопаразит нематодаларга қарши ишлаб чиқилган ташкилий-профиактик ва агротехник кураш тадбирлари бўйича амалий тавсиялар “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг Сурхондарё вилояти бўлимида амалиётга жорий қилинган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2019 йил 30 январдаги 04-12/89-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё вилоти Термиз туманидаги “Зафар-Сурхон”, “Солохиддин Янгиариқ” ва “Фаровон-Янгиариқ” фермер хўжаликлари экин майдонларида буғдой ҳосилини 95–100% гача сақлаб қолиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish