Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Рашит Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро вилоятида овланадиган ҳайвон турлари: фаунаси, экологияси ва барқарор фойдаланилиши», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B196
Илмий раҳбар: Холбоев Фахриддин Рахмонкулович, биология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Медетов Максетбай Жапакович, биология фанлари доктори;  Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: овланадиган турларнинг фаунистик таркибини, сонини ва экологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда барқарор фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро вилоятида овланадиган умуртқали ҳайвонлар фаунасини таксономик ҳолатини баҳолаш юзасидан унинг 4 та синф, 13 та туркум ва 27 та оилага мансуб 110 турдан ташкил топганлиги аниқланган;
илк бор овланадиган умуртқали ҳайвон турларининг овчилик хўжаликлари бўйича тарқалиши ва сон динамикаси очиб берилган; 
13 турдаги ҳайвонларнинг тегишли рухсатномалар асосида овчилик хўжаликлари ҳудудида овланиши, 11 турдаги ҳайвонларнинг ноқонуний равишда овчилик хўжаликлари ва бошқа ҳудудлардан овланиши, улардан 4 турининг Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилганлиги аниқланган;
овланадиган ҳайвон турларининг биоэкологик хусусиятлари, муҳофазаланиши ва фойдаланилиши аниқланган;
сув ҳавзаларининг овланадиган турларнинг яшаш муҳити сифатидаги ўрни ва чўл экотизимлари биохилма-хиллигини сақлашдаги аҳамияти очиб берилган;
овланадиган турларга ва уларнинг яшаш муҳитларига таъсир этувчи антропоген омиллар ва уларнинг таъсир этиш даражалари аниқланган;
соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, ов туризмини ва саноат овини йўлга қўйиш ҳамда турларни иқлимлаштириш ҳамда овчилик хўжаликларига зиён етказаётган турларнинг сонини бошқариш овчилик хўжаликларининг самарадорлигини оширишда истиқболли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро вилоятида овланадиган ҳайвон турларининг фаунаси, экологияси ва барқарор фойдаланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
овланадиган ҳайвон турлари ва уларнинг тана қисмлари бўйича йиғилган коллекция намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 26 апрелдаги 4/1255-1268-сон маълумотномаси). Натижада коллекция фонди республикамизда овланадиган умуртқали ҳайвон турлари ва ҳайвонларнинг электрон маълумотлар базасини бойитиш имконини берган;
овланадиган ҳайвонлардан оқилона фойдаланиш, овчилик хўжаликларининг маҳсулдорлиги ва иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмасининг Бухоро вилоят ҳудудий бўлимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмасининг 2019 йил 26 апрелдаги 57-сон маълумотномаси). Натижада ов қилиш учун мақбул квоталар ажратишни белгилаш ҳамда биотехник тадбирлар ва овланадиган турларни муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
ўрмон ов хўжалигининг овчилик соҳасидаги иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган услуб ҳамда соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар инвентаризацияси бўйича олинган натижалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Бухоро вилояти бўлимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 
2019 йил 7 февралдаги 03-02/3-641-сон маълумотномаси). Натижада ҳайвонларнинг кадастри ва ҳисобини юритиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish