Sayt test rejimida ishlamoqda

Икрамов Мубошир Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё асосида суспензияланган мураккаб ўғит олишнинг рационал технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/T980. 
Илмий раҳбар: Таджиев Сайфиддин мухиддинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Турдиалиев Умид Мухторалиевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аммофос ва кальцийли саноатнинг техноген чиқиндиси асосида комплекс таъсир этувчи NP-, NPK-, NPKCа ли суюқ ва суспензиялаштирилган ўғитлар олишнинг рационал технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ca(NO3)2:аммофос нисбатига боғлиқ равишда кальцийли шламни аммофос тутган нитрат кислотаси ёрдамида парчалаш йўли билан базис суспензиясини олишнинг мақбул режими аниқланган;
азотфосфоркислотали бўтқани аммиакли сув билан нейтраллашда барқарор базисли суспензиядаги мақбул нисбат P2O5:NH3=0,33 аниқланган;
КАС эритмаси, аммоний нитрати, карбамид ва калий хлоридларининг янги турдаги суспензиялаштирилган мураккаб ўғитларнинг кимёвий таркиб ва хоссаларига таъсири исботланган;
кальцийли шламни нитрат кислотали парчалаш маҳсулотлари, аммофос, КАС эритмаси, аммоний нитрати, карбамид ва калий хлориди асосида янги шаклдаги комплекс таъсир қилувчи мураккаб суспензиялаштирилган ўғитлар олинган;
маҳаллий хомашё асосида озуқа моддалари ҳар хил нисбатдаги янги турдаги суспензиялаштирилган ўғитлар олишнинг рационал технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Суспензиялаштирилган мураккаб ўғитлар олишнинг рационал технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашё асосида суспензиялаштирилган мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси «Maxam-Chirchiq» АЖнинг «2020-2021 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 
6 ноябрдаги 24-6842-сон маълумотномаси). Натижада ўсимликларнинг илдиз ва илдиздан юқори қатламларини экиш учун тайёргарлик турларини кенгайтириш ва қишлоқ хўжалигини турли хил озуқавий нисбатдаги суспензиялаштирилган мураккаб ўғитлар билан таъминлаш имконини берган;
маҳаллий хомашё асосида рационал технология билан суспензиялаштирилган мураккаб ўғитлар олиш бўйича Х-Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида “Maxam-Chirchiq” АЖ билан 96-14/5 рақамли хўжалик шартномаси тузилган (2017 йил 11 майда 304 рақам билан рўйхатга олинган). Натижада қишлоқ хўжалиги экинлари учун таркибида барча озуқа моддалари тутган ва донадор ўғитларга нисбатан 2–3 марта арзон бўлган суспензиялаштирилган ўғитлар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish