Sayt test rejimida ishlamoqda

Ли Мёнг Сукнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё ресурслари асосидаги гетерокомпозит материаллар сифатини таъминлашнинг технологик хусусиятлари», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси; 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т331. 
Илмий раҳбарлар: Турабджанов Садриддин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор; Зиямухамедова Умида Алижоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология  институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.T.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахмонбердиев Ғаппор Рахмонбердиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Қурбонов Миртемир Шодиевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ресурслари асосидаги гетерокомпозит материаллар сифатини таъминлашнинг технологик хусусиятларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ангрен каолинларинингсамарадорлиги юқори бўлган 0,001–0,1 мкм атрофидаги наноўлчамли заррачаларини олишнинг назарий асосларива югурувчи барабанлар стендида механик фаоллаштириш жараёнидан фойдаланиб, органоминерал компаундни механик фаоллаштиришнинг самарали усули аниқланган;
госсипол смоласининг иккиламчи маҳсулотидан нафақат пластификацияловчи, балки органоминерал композицияларга гелиотехнологик ишлов бериш шароитида структура ҳосил қилувчи компонент сифатида ҳам фойдаланишнинг самарадорлиги аниқланган;
илк бор мақсадли йўналтирилган механик фаоллаштиришни янги сирт ҳосил қилиш имконини берувчи  дисперсияланиш ҳисобига эмас, балки тўлдирувчи сиртини геометрик ўлчамларини 10–50 мкм атрофида кичик ўзгартириш ҳисобига амалга ошириш аниқланган; 
ҳимоя қопламаларининг органоминерал композитига активацион гелиотехнология усулини қўллаб ишлов бериш режимлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашё ресурслари асосидаги гетерокомпозит материаллар сифатини таъминлашнинг технологик хусусиятларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маҳаллий хомашёлар асосида гетерокомпозит олиш таркиби «Farg’onaazot» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 1 ноябрдаги 24-6773-сон маьлумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида гетерокомпозит олиш имконини берган;
яратилган гетерокомпозитни олиш технологияси «Farg’onaazot» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 1 ноябрдаги 24-6773-сон маьлумотномаси). Натижада гетерокомпозит олиш имконини берган;
яратилган гетерокомпозит «Farg’onaazot» АЖда  технологик машина ва аппаратларни каррозиядан сақлашда жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 1 ноябрдаги 24-6773-сон маьлумотномаси). Натижада технологик машиналарнинг  капитал таъмирсиз ишлаш вақтини 1,5 баробарга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish