Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайидов Улуғбек Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Технологик газларни кондиционлаш учун адсорбентлар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T558. 
Илмий раҳбар: Юнусов Мирахмад Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология  институти, DSc.27.06.2017.T.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб Икрамович, техника фанлари доктори, профессор; Ли Роберт Чанирович, техника фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: технологик газларни кондиционлаш учун адсорбентлар ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
NаА ва К,NаА кукундор ва донадор цеолитлари синтезлаш учун Ангрен каолинини  кимёвий, минералогик ва фракцион таркиби асосида адсорбентлар олиш усуллари яратилган;
Шуртан ГКМ полимерлаш жараёни чиқиндиси алюмооксидли адсорбентини физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
махаллий хомашёлар асосида технологик газларини муқобиллаштириш адсорбентлари яратилган;
Шуртан ГКМ полимерлаш жараёни чиқиндиси алюмооксидли адсорбенти асосида олинган алюминий гидрад оксидини донадорлаш, модификациялаш усулллари билан адсорбнетлар ишлаб чиқилган;
углеводород газларини қуритиш учун бойитилган Ангрен каолини асосида самарали цеолит сорбентлари олиш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Технологик газларни муқобиллаштириш адсорбентларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яратилган NaA ва NaА, К цеолит адсорбентлар ва Уз-АД-1 алюмооксид адсорбентлар олиш технологияси  «Бухоро НҚИЗ»да амалиётга жорий этилган  («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 9 декабрдаги 03/17-5/26-524-сон маълумотномаси). Натижада махаллий хомашёлар асосида технологик газларни тозалаш адсорбентларини ишлаб чиқариш имконини берган.
яратилган алюмооксид адсорбенти Бухоро НҚИЗ риформинг қурилмаси адсорберида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2019 йил 9 декабрдаги 03/17-5/26-524-сон маълумотномаси). Натижада хориждан олиб келинаётган риформинг газларини тозалаш адсорбентини 100% махаллийлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish