Убайдуллаева Хуршида Абдуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзанинг (Gossypium ssp) фитохром А1 гени РНК интерференциясининг генетик-ҳужайравий асослари ва ген-нокаут «Порлоқ» навларининг физиологик, биокимёвий тадқиқ қилиш», 03.00.14–Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/B82.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ўзбекистон Миллий Университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Кадырова Дильбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Мухаммедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза (Gossypium ssp) фитохром А1 гени РНК интерференциясининг ген-ҳужайравий хусусиятларини ҳамда “Порлоқ” ген-нокаутли навларининг физиологик-биокимёвий хусусиятларини, яъни кислороднинг фаол шаклларининг миқдорини, асосий антиоксидант ферментларининг фаоллигини, ёғ кислоталар ва углеводлар таркибини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ғўзанинг Порлоқ-1 ва Порлоқ-2 навларида фитохром А1 генини экспрессияси пасайган вақтда фитохром В генининг оверэкспрессияси аниқланган;
ғўзанинг Порлоқ-1 ва Порлоқ-2 навларида тола сифати ва абиотик стрессларга чидамлилигини белгилаб берувчи генларнинг дифференциал экспрессияси аниқланган;
“Порлоқ” ген-нокаутнавларида бошланғич шаклларига нисбатан нитратредуктазали фаолликнинг юқори даражаси аниқланган;
илк бор фотосистемалар орасидаги оқимларни алмаштиришнинг кўпроқ беқарарлиги ва фотосистема II нинг юқори ҳароратга нисбатан барқарорлиги “Порлоқ” ген-нокаут навларида аниқланган;
ғўзанинг RNAi навларида назорат ўсимликларга нисбатан квант чиқишининг параметрини статистик жиҳатдан анча юқори қийматлари ва шунга мос равишда фотосинтез аппарати ишининг юқори самарадорлиги кузатилган;
ғўзанинг “Порлоқ” ген-нокаут навларида бошланғич ва оналик шаклларига нисбатан Кальвин-RuBPC ва РЕРС циклининг ферментларини сезиларли даражада фаоллиги аниқланган;
ғўзанинг ген-нокаут навлари барг тўқималарида бошланғич ва оналик навларига нисбатан кислороднинг фаол турларидан бири - H2O2 ва липидларнинг пероксидациясининг якуний маҳсулоти – малон диальдегидининг қуйи даражалари аниқланган;
барча антиоксидант ферментларнинг (SOD, CAT, POD, APX ва GR) фаоллиги турли генотиплар орасида сезиларли даражада фарқ қилганлиги ва генотипда вектор тузилиши мавжудлиги билан боғлиқлиги кўрсатилган;
ген-нокаут навларининг ёғ кислотаси таркибида назорат Кокер-312 генотипига нисбатан тўйинмаган ЁКнинг (UFA) улуши катталиги ва тўйинган ЁКнинг (SFA) улуши кам эканлиги аниқланган;
ген-нокаут ва назорат ғўза навларида эркин пролин тўпланишини таҳлил қилиш, ушбу параметрнинг вектор конструкцияси мавжудлигига ва навларнинг абиотик стрессларга чидамлилиги билан корреляция мавжудлигига боғлиқлигини кўрсатилган;
илк бор Порлоқ-1 ва Порлоқ-2 ген-нокаут навларида эрувчан қандлар ва сахароза юқори миқдорда эканлиги аниқланди, тегишли равишда сахароза/крахмал нисбатининг қиймати Кокер-312 назорат линиясига нисбатан юқори эканлиги аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг фитохром А1 гени (Gossypium ssp) РНК интерференцияси ген-ҳужайра хусусиятларининг илмий натижалари, шунингдек, “Порлоқ” ген-нокаут навларининг физиологик-биокимёвий параметрлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўрта толали ғўзанинг Порлоқ-1 навига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининнг селекция ютуғига патенти олинган (№NAP 00146). Натижада Порлоқ-1 ғўза навидан юқори сифатли пахта толаси олиш имконини берган;
ўрта толали ғўзанинг Порлоқ-2 навига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининнг селекция ютуғига патенти олинган(№NAP 00147). Натижада Порлоқ-2 ғўза навининг юқори хосиллилиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ҳисобига юқори сифатли пахта ҳосилини олиш имконини берган;
Порлоқ-1 ва Порлоқ-2 ғўза навлари Республика вилоятларида фермер хўжаликларига жумладан, Порлоқ-1 нави 2013-2019 йиллар мобайнида 133 минг 491.3 гектар, Порлоқ-2 нави эса (2013-2019 йй.) 54 минг 477.8 гектар майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 31 октябрдаги Т-9/02-1087-сон маълумотномаси). Натижада янги навлардан гектаридан ўртача 40 центнер ҳосилдорликка эришиш ва микронейри 4,2, тола пишиқлиги (Str) 37,9 гкуч/текс, тола узунлиги (UHM) 1,27 дюйм бўлган юқори сифатли тола олиш имконини берган;
Ғўзанинг функционал геномикаси учун РНК интерференцияси бўйича олинган натижаларидан 4 та хорижий импакт фактори юқори журналларда - ғўзанинг тола узунлиги белгисини назорат қилувчи генларни аниқлашда, фитохром генлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни аниқлашда фойдаланилган (PLoSONE, oct 2017/ https://doi.org/10.1371/journal.pone.0186240 Research Gate IF-2,76; Genet.mol.Res. 2016, Dec. Research Gate IF -0,75; AJPS Jan 2017, IF -5,46; BMC Genetics, oct 2016, IF 3,73). Натижада янги ген-нокаут технологиясини қўллаш услубларини мукаммалаштириш ва янги узун толали ғўза навларини яратиш имконини берган.