Холиқов Турсунали Суюновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри «Турли функционал гуруҳлар тутган ароматик кислоталарнинг мураккаб эфирлари синтези ва улардан фойдаланиш», 02.00.03–Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/К31.
Илмий маслаҳатчи: Абдушукуров Анвар Кабирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдулхамид Гофурович, кимё фанлари доктори, профессор; Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли функционал гуруҳлар тутган ароматик карбон кислоталарнинг эфирларини синтез қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, уларнинг тузилишларини исботлаш, физикавий ва биологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор карбон кислоталар тузларининг алкилгалогенидлар билан реакциясида диметилформамиднинг каталитик хусусияти аниқланган;
карбон кислоталар тузларининг хлорсирка кислотаси эфирлари ва амиди билан реакциялари олиб борилган ва таркибида тўртта карбонил гуруҳисақлаган жуфт анион хоссали бирикмалар синтез қилинган;
п-ҳолатида турли ўринбосарлар тутган бензой кислоталар натрийли тузларининг бензилхлорид билан каталитик миқдордаги диметилформамид иштирокидаги реакцияларнинг бориш механизмлари аниқланган;
саноат чиқиндисидан тўғридан-тўғри этерификация реакцияси ёрдамида бензой кислотасининг метил- ва этил эфирларини олишнинг селектив усули яратилган;
турли ароматик карбон кислоталарнинг спиртлар билан этерификация реакциясида Льюис кислоталарининг катализаторлик хусусиятлари аниқланган;
илк бор FeCl3•6H2O катализатори иштирокида алкилбензоатларнинг бензил спирти билан қайта эфирланиш реакцияси олиб борилган ва юқори унум билан бензилбензоат олишнинг препаратив усули яратилган;
бензилбензоатни турли шароитларда нитролаш реакциялари олиб бориш натижасида биологик фаолликни кучайтирувчи нитрогуруҳ тутган ҳосилалари синтез қилиш шароитлари ҳамда маҳсулот таркиби нитроловчи агент табиатига боғлиқлиги аниқланган;
карбон кислоталарнинг натрийли ва калийли тузларининг алкилгалогенидлар билан реакцияларини каталитик миқдордаги диметилформамид эритувчиси ва триэтиламин иштирокида олиб бориш хамда бу жараёнда юқори унум билан эфирлар олиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли функционал гуруҳлар тутган ароматик карбон кислоталарнинг эфирлари синтези жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
бензой кислотасининг бензил эфирини олиш учун ташкилот стандарти (Тs 02072392-001:2019) «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган. Натижада қўтир, педикулёз касаллигига қарши қўллаш мумкин бўлган препарат ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
ароматик карбон кислота ҳосилаларидан дикарббутоксиметилфталат, дикарбэтоксиметилфталатлар қурилмалардаги коррозия жараёнига қарши ингибиторлар сифатида Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий қилинган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2019 йил 22 майдаги 680/68-19.05-сон маълумотномаси). Натижада нефть-газни қайта ишлаш металл конструкция ва қурилмаларинг эксплуатацион самарадорлигини ошириш имконини берган;
ароматик карбон кислота ҳосилаларидан дикарббутоксиметилфталат, дикарбэтоксиметилфталатлар қурилмалардаги коррозия жараёнига қарши ингибиторлар сифатида “UNG ECONN” МЧЖ Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида амалиётга жорий қилинган (“UNG ECONN” МЧЖнинг 2019 йил 28 ноябрдаги 11-462-28.11-сон маълумотномаси). Натижада совутиш тизимлари, металл қурилма ва конструкцияларининг коррозияга қарши самарадорлигини ошириш имконини берган;
ароматик карбон кислоталарнинг мураккаб эфирлари синтезида Льюис кислоталаридан фойдаланиш натижаларидан ЁФ-7-03 рақамли «Ароматик бирикмаларни этилолимидлар билан протон ва апротон кислоталар иштирокида мақсадли синтезини ўрганиш» мавзусидаги лойиҳада алмашинган бензой кислоталар ва алмашинган сирка кислота ҳосилаларининг мураккаб эфирлари синтези жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил декабрдаги 89-03-2743-сон маълумотномаси). Натижада граммусбат ва грамманфий бактерия микроорганизмларга қарши юқори бактерицидлик хоссага эга бўлган мураккаб эфирларни олиш имконини берган.