Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Лазиз Холмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Осмонсой кони базальти асосидаги фильтрлар», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1276. 
Илмий раҳбар: Қурбанов Абдирахим Ахмедович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.T.78.01. 
Расмий оппонентлар: Шукуров Жамшид Султонович техника фанлари доктори; Адинаев Хидир Абдуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: базальтли фильтрларни тайёрлашни тадқиқ қилиш, уларнинг хоссалари ва технологик кўрсатгичларини аниқлаш ва турли профилдаги фильтрлар тайёрлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
базальтларни қайта ишлаш технологиясининг ҳозирги аҳволи ва технологик имкониятлари орқали, фильтрловчи материалларни тайёрлашнинг арзон ва самарали усулларини ишлаб чиқиш мумкинлиги аниқланган;
«Осмонсой» базальтларининг кимёвий, физикавий, механикавий ва минералогик хоссалари ва таркибий кўрсатгичлари базальт хом-ашёсини қайта ишлашда ва фильтрлар тайёрлашда асосий хоссалари эканлиги исботланган;
базальтли фильтрловчи материал орқали суспензияни фильтрлаш жараёнида кристалл толалардан фильтр сифатида фойдаланишни исботловчи деформация, чўзилиш ва сиқилиш, мустаҳкамлик чегараси каби параметрлари технологик фильтрлаш жараёнини оптималлаштиришда асосий факторлари аниқланган;
газ ёки суюқликлар суспензиясини фазаларга ажратиш жараёнида базальт кристалл толаларидан тайёрланадиган фильтрларни суюқликларни қаттиқ заррачалардан, газларни чанглардан тозалашда, иссиқбардошлиги, ишқорий ва кислота бардошлилиги кўрсатгичлари аниқланган;    
базальт  толаларидан  суспензия ва газларни фильтлаш жараёнида қўлланиладиган турли профилдаги фильтрлар тайёрлашнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашё асосида базальт толали фильтрловчи материаллар олиш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
базальтли изолятор тайёрлаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро учун патенти олинган (№IAP 05539, 2018 й.). Натижада узум бўтқасини фильтрлаш учун темир оксидларидан тозаланган базальт толали материаллар олиш имконини берган; 
Осмонсой кони базальти асосидаги фильтрларини ишлаб чиқиш «Қашкадарё технологик транспорт» АЖнинг «2020-2021 йилларида амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбурғунефтгаз» АЖнинг 2018 йил 12 ноябрдаги 08/60-1092 сон маълумотномаси). Натижада техник сувларни механик усулда базальтли фильтрловчи материаллар орқали тозалаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish