Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғуломов Шухратқодир Ташматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минерал хомашёлар асосида табиий газларни меркаптанлардан тозалашда қўлланиладиган самарадор катализатор олиш технологияси», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т32. 
Илмий раҳбар: Туробжонов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Тойир Зойирович, техника фанлари доктори; Сайдахмедов Игамберди Мухтарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минерал хомашёлар асосида углеводородларни меркаптанлардан тозалашда қўлланиладиган самарадор катализатор олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Fe-Ni-Mo ва Fe-Со-Mo таркибли фаол юзага ва нано тизимга эга бўлган  барқарор промоторларга эга MoS2 олтингугуртли углеводородларни юқори даражали сулфидловчи меркаптансизлантириш ва гидрирлаш катализатори яратилган;
Fe3+ иони билан ташувчиларни бирламчи модификация қилинганда катализаторлар юзасида промоторлар қаршилигига учраб ҳосил бўлган исталмаган (СО) бирикмаларни йиғилиб, зичлашмаслиги (оралиқ тўйинмаган углеводородлар олигомеризацияси ва меркаптанларнинг малекулалар аро таъсирлашуви), катализатор кислотали хусусиятлари йўқолмаслиги аниқланган;
катализатор синтез қилиш жараёнида негиз темир нитрати билан модификациялаб, сўнгра аммоний молибдатни сувли аралашмаси шимдирилиб қуритилганда  темир молибдат хосил бўлмаслиги исботланган; 
якунловчи шимдириш жараёнида никел нитрати ёки кобальт нитратини лимон кислатаси орқали эритиб шимдириш [Ме (HCit)(Cit)(H2O)4]3- ва [Ме (Cit)2(H2O (H2O)4]4- комлекслари ҳосил бўлиши, қисман наноструктурали цитрат лигандлари ўрнини босувчи фаол компонентлар ҳосил бўлиши исботланган; 
минерал хомашёлар асосида табиий газларни меркаптанлардан тозалашда қўлланиладиган самарадор катализатор олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минерал хомашёлар асосида углеводородларни меркаптанлардан тозалашда қўлланиладиган самарадор катализатор олиш технологиясини ишлаб чиқиш асосида:
нефтнинг мойли фракцияларини гидротозалаш жараёни учун катализатор таркиби ва олиш технологиясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№ IAP 05423, 2017 й.). Натижада нефть фракцияларини гидротозалаш катализаторларини маҳаллий хомашёлар асосида олиш имконини берган;
табиий газларни меркаптанлардан тозалаш катализаторини олиш технологияси “Махам Chirchiq” АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 11 декабрдаги 24-7638-сон маълумотномаси). Натижада олинган катализаторни 50% импорт қилинаётган катализаторлар ўрнига маҳаллий катализатор ишлаб чиқариш имконини берган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида олинган табиий газларни меркаптанлардан тозалаш катализатори “Махам Chirchiq” АЖнинг аммиак-2 цехида метанни конверсия қилиш қурилмасида амалиётга жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 11 декабрдаги 24-7638-сон маълумотномаси). Натижада метанни конверсия қилиш жараёнини тезлаштириш имконини берган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида олинган табиий газларни меркаптанлардан тозалаш катализатори Муборак магистраль газ қувурлари компрессор станциясига амалиётга жорий қилинди. («Ўзтрансгаз»нинг 2019 йил 12 декабрдаги 01-28/2-1-сон маълумотномаси).  Натижада олинган катализаторни импорт қилинаётган катализаторлар ўрнига маҳаллийлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish