Sayt test rejimida ishlamoqda

Норматова Муборак Жабборовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чуқур карьерларда баланд поғоналарни портлатишда чанг-газ тартиботини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.10–Геотехнология (очик, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T1080.
Илмий раҳбар: Заиров Шерзод Шарипович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори; Петросов Юрий Эдуардович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кончилик ишлари олиб бориладиган ҳудудда экологик муҳитни яхшилаш борасида карьерларда ялпи портлатишларда ажралиб чиқадиган чанг-газ чиқиндилар концентрациясини пасайтириш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қум ва ютувчи қоришмадан иборат турли узунликдаги забойкаларнинг ҳаракатланиш жараёнини ҳисобга олган ҳолда скважинадаги детонация маҳсулоти босимининг ўзгариши аниқланган;
қумдан тайёрланган забойка билан солиштирилганда ютувчи қоришмадан тайёрланган забойканинг детонация маҳсулоти босими ва чиқиб кетиш вақти нисбатан пастлиги аниқланган;
турли кесимдаги скважина забойкалари узунлигига скважинадаги босим пасайиш вақтининг боғлиқлиги хамда ПМ скважина зарядларида забойканинг самарали узунлиги аниқланган; 
ПМ скважина зарядлари портлатилганда забойка параметрларини математик моделлаштиришда портлатиш бўшлиғидаги босимнинг, вақт ва забойканинг скважинадан чиқишдаги узунлиги бўйича ўзгариши, шунингдек, эмульсияли ПМ билан портлатилганда забойка узунлигига боғлиқ ҳолда забойканинг чиқиб кетиш ва детонация маҳсулотининг сўниш жараёни давомийлиги аниқланган; 
чуқур карьерларда ялпи портлатишларни олиб боришда атмосферанинг чанг-газ билан ифлосланиш параметрларини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган хамда портловчи газларнинг скважина забойка қисмидаги ютувчи қоришма орқали ўтишида газдан қоришмага конвектив иссиқлик узатилишининг содир бўлиши ва қоришма жойлашган жойда скважина деворларига парциал босим улушининг йўқотилиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Карьерларда ялпи портлатишларда ажралиб чиқадиган чанг-газ чиқиндилари концентрациясини камайтириш усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оҳак қуюлтирмаси, соапсток ва бентонитдан иборат ютувчи қоришма «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Мурунтов карьерида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 9 октябрдаги 02-02-10/12813-сон маълумотномаси). Натижада портлатиш жойида чангни чўктириш жараёни унумдорлигини ошириш ва карьер атрофидаги ҳудуднинг ифлосланишини камайтириш имконини берган;
карьерларда портлатиш ишларида чанг-газ чиқиндиларини бостириш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Мурунтов карьерида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 9 октябрдаги 02-02-10/12813-сон маълумотномаси). Натижада азот диоксиди концентрациясини 30,1%га, углерод оксиди концентрациясини 28,6%га ва олтингугурт ангидриди концентрациясини 20,5%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish