Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанов Машхур Амоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум регионида уранни ер остида танлаб эритишда эритмадан йўлдош элемент ренийни ажратиб олиш комбинациялашган технологиясини ишлаб чиқиш», 04.00.14–Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T1292.
Илмий раҳбар: Петухов Олег Федерович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Махмуджон Махаматжанович, техника фанлари доктори, профессор; Худояров Сулейман Рашидович, техника фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: селектив сорбция ва экстракция қилиш йўли билан ер остида танлаб эритиш эритмаларидан ренийни ажратиб олишни оширишга йўналтирилган технологик ечимларни ва юқори сифатли аммоний перренат AР-0 кўринишидаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун комбинациялашган технологияни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рений руда таналари уран рудаси контурини қайта такрор этилиши ва рений уран билан биргаликда қайта тикланиш барьерида чўкиши аниқланган;
ренийнинг ер остида танлаб эритиш эритмасидан йўлдош металл сифатида ажратиб олиш жараёнида унинг ҳаракатларининг шакллари тадқиқ қилинган, рений махсулдор эритмалардаги уран каби перренат иони ReO4- кўринишида анион ҳолатида эканлиги, рений ва уранни биргаликда сорбция қилиш жараёнининг асосий параметрлари ва ВО-020 кучли асосли анионга ўтказилиши аниқланган;
уранни эритмаларидан ренийни селектив чўктиришда анионни сорбция-десорбция кинетикаси тадқиқ қилинган ва ионитнинг ренийга тўйинганлиги қўлланиладиган анионитнинг асоси ва тузилиши, сорбент тузилишидаги дивинилбензолнинг (ДВБ) асосий модда концентрацияси, эритманинг рН параметри ва эритмаларда нитрит ионларининг концентрацияси, нитрат ионларининг концентрацияси, уларнинг асосида азот кислотаси дисорбатларини олиш билан ренийга тўйинган гел таркибли анионитнинг сорбция-десорбция қилишнинг оптимал параметрларига боғлиқлиги аниқланган;
ноёб металларни экстракцияси бўйича азот кислотаси десорбатларидан ренийни концентрациялаш усули ва эритмалардан ренийни олишнинг янги комбинациялашган технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қизилқум регионида уранни ер остида танлаб эритишда эритмадан йўлдош элемент ренийни ажратиб олиш комбинациялашган технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқариш циклидаги BO-020 макропор структурали юқори базавий анион алмашинадиган қатронлар ёрдамида уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиб қазиб олиш жараёнида уран ва ренийни қўшма сорбция қилиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК 5-сон кон бошқармасида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 10 октябрдаги 02-06-07/12896-сон маълумотномаси). Натижада рений таркибидаги паст (1 мг/л дан кам) маҳсулдор эритмаларни қайта ишлашга жалб қилиш имконини берган;
ишлаб чиқариш циклидаги уранли эритмалар таркибидан гелли қатронлар RA-174 ёрдамида сорбцион қайта ишлаш ҳамда унинг эритмасидан ренийни селектив концентрациялаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК 5-сон кон бошқармасида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 10 октябрдаги 02-06-07/12896-сон маълумотномаси). Натижада рений 0,4 мг/л дан кам бўлган сорбцион эритмларни қайта ишлашга жалб қилиш имконини берган;
азот кислотали десорбция ва олинган десорбатни экстракцион амин-трутил фосфат-керосиннинг экстракция аралашмасидан фойдаланиб олиш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК 5-сон кон бошқармасида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 10 октябрдаги 02-06-07/12896-сон маълумотномаси). Натижада аммиакнинг сарфи камайиши ва нитрат десорбатни биргаликда олиш ва кейинчалик AР-0 аммоний перренатининг тайёр маҳсулотларини тайёр маҳсулотга қайта ишлаш имконини берган;
марказий Қизилқум конларида уранли-десорбция ва экстракция йўли билан ураннинг танлаб эритиш усули билан эритмаларидан ренийни бириктирувчи технологик схема «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК 5-сон кон бошқармасида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 10 октябрдаги 02-06-07/12896-сон маълумотномаси). Натижада ренийни эритмалардан ажратиб олиш даражаси 15,5% дан 20,5% гача кўпайишига эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish