Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Масъуд Убайдулла ўғлининг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида юқори самарали супер- ва гиперпластфикаторлар олиш ва қўллаш», 02.00.14 –Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 18.11.2015/В2015.3-4.Т554.

Илмий маслаҳатчи: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, 16.07.2013.T.08.01.

Расмий оппенентлар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Искандарова Мастура, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Фан ва тараққиёт» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлар асосида органик супер- ва гиперпластификаторлар олиш технологиясини яратиш ва улар ёрдамида цемент композициялари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

поликарбоксилатлар ва ацетонформальдегид смоласи асосида янги супер- ва гиперпластификаторлар олиш технологияси яратилган;

поликарбоксилатлар, полиоллар, ацетноформальдегид смоласи асосида синтез қилинган органик кимёвий пластификацияловчи қўшимчаларнинг физик-кимёвий хоссалари ва тузилиши аниқланган;

поликарбоксилатлар, полиоллар, целлюлоза ва крахмал ҳосилалари, ацетонформальдегид смоласи асосида олинган пластификацияловчи қўшим-чаларнинг цемент системалари физик-механик хоссаларига таъсири аниқланган;

олинган суперпластификатор СДж-1, гиперпластификатор ва ацетон-формалдегид смоласи асосидаги пластификацияловчи қўшимчалар қўшилган цемент системаларининг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;

яратилган супер- ва гиперпластификаторларнинг цемент композиция-лари олишда қўллаш технологиялари яратилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашёлар асосида супер - ва гиперпластификаторлар олиш ва уларни цемент компози-цияларида қўллаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар кимё саноати корхоналарида жумладан: «Ускунасозлаш сервис» МЧЖ,  «Жиззах бинокор савдо» МЧЖ, «Кулама курилиш» МЧЖ ва «Zenatkor-TBB» МЧЖда жорий қилинган («Ўзкимёсаноат» АЖ 2016й. 10 май, 05-1521/М-сон маълумотнома). Ушбу натижаларни амалиётга жорий қилиш мос равишда бетон конструкциялари учун ишлатиладиган супер - ва гиперпластификаторларнинг четдан олиб келинишини камайтириш, цемент-тош мустахкамлигини ошириш, цемент сарфини 10-15% га камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish