Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекмуродов Абдужаббор Сатторовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё вилояти анор агроценозлари фитонематодаларининг экологик-фаунистик таҳлили ва паразит турларига қарши интеграллашган кураш чораларини ишлаб чиқиш», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/B193.
Илмий раҳбар: Хуррамов Шукур Хуррамович, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор; Кожевникова Алефтина Григорьевна, биология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилояти анор агроценозлари фитонематодаларининг фаунистик ҳолатини баҳолаш, фитонематодаларнинг анор ўсимлиги илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқда тарқалиш хусусиятларини очиб бериш, паразит турларни аниқлаш ва уларга қарши интеграллашган кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анор ўсимлиги ва унинг илдизи атрофидаги тупроқда тарқалган 98 турга мансуб фитонематодаларнинг рўйхати тузилган; 
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун Xiphinema opisthohysterum тури ҳамда 24 тур фитонематодалар анор агроценозларида аниқланган;
турлар ва индивидлар сонининг экологик омиллар таъсирида ўзгариш динамикаси хусусиятлари очиб берилган;
илк бор дала шароитида анор агроценозларининг бўртма нематодаларига қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё вилояти анор агроценозлари фитонематодаларининг экологик-фаунистик таҳлили ва паразит турларига қарши интеграллашган кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти анор агроценозлари нематодафаунасига доир 98 турга мансуб 452 нусха намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 27 июндаги 4/1255-1798-сон маълумотномаси). Натижада коллекция фондини бойитиш, фитонематодалар таксономик таркибини аниқлаш ва қиёсий таҳлил ўтказиш имконини берган;
анор ўсимлиги паразит фитонематодаларига қарши Видат L. 24% препаратини қўллаш бўйича амалий тавсиялар (100-150 мл/м2  нормада) Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “ZAMIN NAMUNA TERMIZ” фермер хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг 2019 йил 6 майдаги 464-109-сон маълумотномаси). Натижада паразит фитонематодаларга нисбатан 98,9 % биологик самарадорликка эришиш имконини берган;
анор ўсимлиги паразит фитонематодаларига қарши соляризация усулини қўллаш бўйича тавсиялар Сурхондарё вилояти ўсимликлар карантини амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг 2019 йил 6 майдаги 464-109-сон маълумотномаси). Натижада ушбу усул паразит фитонематодаларга нисбатан полиэтилен плеёнка ёрдамида 99,6 %, очиқ майдонда эса 99,5 % биологик самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish