Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Улугбек Нематовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Едирилишга юқори чидамли WC-VC-Cо системали қаттиқ қотишмалар яратиш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси; 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T633. 
Илмий раҳбар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарипов Хасан Туропович, кимё фанлари доктори, профессор; Ахмедов Ровшан Каримович, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон  Миллий унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ВК-6 қаттиқ қотишмасини ванадий карбиди ёки рений билан легирлаш орқали модификациялаш ва қотишма таркибий қисмларини нано-тузилишли қилиш учун хомашёни қайта тозалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
WC-Co системали қаттиқ қотишмаларнинг ўхшаш қотишмаларга нисбатан кам емирилишининг тахминий сабаблари аниқланган;
ВК-6 қотишмаси мисолида уни ванадий карбиди билан 1-16%, рений карбиди билан 1-3% концентрациялар оралиғида легирлаш йўли орқали вольфрам карбид-кобальт системали қаттиқ қотишма  модификация қилиб,  WC-Co-VC, WC-Co-ReC системалари олинган;
ВК-6 қаттиқ қотишма таркибига VC: 1-16% оғирлик қисмда киритилиши, қотишмани нано-тузилишга эга бўлиши унинг қаттиқлигини 2%га, қаттиқ материалларга едирилиш чидамлилигини 33–90% га ошириши аниқланган;
ВК-6 туридаги қаттиқ қотишма олишдаги хомашё – аммоний паравольфраматни қўшимча тозалаш, уни нано-тузилишига ёрдам бериши асносида едирилишга чидамлилигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ВК-6 ҚҚ ни VC ва ReC билан легирлаш ҳамда хомашёни қайта тозалаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ВК-6 қаттиқ қотишмаси ишлаб чиқариш хомашёсини қайта тозалаш ва нано-тузилишли қилиш технологиясини яратиш бўйича IХ Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида «Олмалиқ КМК» АЖ билан хўжалик шартномаси тузилган (2016 йил 13 майда 1956-рақам билан рўйхатга олинган). Натижада қаттиқ қотишмаларни модификация қилиш ва чидамлилигини ошириш имконини берган;
ВК-6 қаттиқ қотишмасини Ванадий билан легирлаш технологияси «Олмалиқ КМК»да амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 20 ноябрдаги 71-2000-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулотларни қаттиқлиги 3% га, ВК-6 қаттиқ қотишмаларининг едирилишга чидамлилигини 33–50% га ошириш имконини берган;
ВК-6 қаттиқ қотишмасини Рений билан легирлаш технологияси «Олмалиқ КМК»да амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 20 ноябрдаги 71-2000-сон маълумотномаси). Натижада қаттиқ қотишмалари WC-Co системасидаги ВК-6 қотишмасига қараганда тахминан 3% қаттиқлик ва 35% едирилишга чидаш имконияти яратилган;
WC-ReC-Co системасидаги вольфрам хомашёсини қайта кристаллаш орқали қўшимча тозалаш технологияси «Олмалиқ КМК»да амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2019 йил 20 ноябрдаги 71-2000-сон маълумотномаси.) Натижада қаттиқ қотишмалари WC-Co системасидаги ВК-6 қотишмасига қараганда тахминан 3% қаттиқлик ва 65,3% едирилишга чидаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish