Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Матназар Шомуротовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шимоли-шарқий Ўзбекистон коллемболалар туркуми фаунаси, тарқалиш хусусиятлари ва экологияси», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/В96.
Илмий маслаҳатчи: Азимов Джалолиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Зоология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Кимсанбаев Хўжамурод Ҳамроқулович, биология фанлари доктори, профессор; Иззатулаев Зувайдулло Иззатуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Жуманов Муратбай Арепбевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шимоли-шарқий Ўзбекистон агроценозлари ва табиий экосистемалари тупроқ қатламларидаги коллемболаларнинг турлар хилма-хиллигини аниқлаш ва уларнинг тупроқ қатламларида тарқалиши ҳамда экологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор шимоли-шарқий Ўзбекистон шароитида коллемболалар туркуми турларининг хилма-хиллиги ва агроценозлар ҳамда табиий экосистема тупроқларида коллемболаларнинг фаунистик комплекслари аниқланган;
шимоли-шарқий Ўзбекистон агроценозлари ҳамда табиий экосистема тупроқларида коллемболаларнинг 8 оилага мансуб 49 тури, шулардан 40 тур Ўзбекистон фаунаси учун янги тур сифатида аниқланган;
сапрофаг коллемболаларнинг морфологик хусусиятлари очиб берилган;
агроценозлар ва табиий экосистемаларда коллемболаларнинг доминант турлари аниқланган;
коллемболалар турлар таркибининг мавсумий ўзгаришларининг хусусиятлари очиб берилган; 
агроценозлар ва табиий экосистема тупроқларида коллемболаларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларининг мавсумий динамикаси асосланган;
турли биотоплар коллемболалар турлари ва миқдори қиёсий таҳлил қилинган, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари очиб берилган;
шимоли-шарқий Ўзбекистон агроценозлари ва табиий экосистема тупроқларидаги коллемболалар жамоасининг гиперэдафон, эпиэдафон, гемиэдафон ва эуэдафон гуруҳларига хос бўлган морфологик ва экологик хусусиятлари аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Шимоли-шарқий Ўзбекистон коллемболалар туркуми фаунаси тарқалиш хусусиятлари ва экологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
коллемболаларнинг фаунаси, тарқалиш хусусиятлари ва экологиясига оид маълумотлар Тошкент вилояти Паркент ва Бекобод туманлари фермер хўжаликлари агроценозида атроф-муҳитнинг техноген ифлосланишини биоиндикация қилиш, экологик ҳолатни баҳолашда ҳамда коллемболаларнинг йиллик ва мавсумий кўпайишини башорат қилишда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 13 августдаги 02/025-1748-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ҳудудларда агроценозлар ва табиий экосистема тупроқларининг коллемболалар туркуми биологик хилма-хиллигини мониторинг қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тупроқлар ҳолатини баҳолаш имконини берган; 
коллемболалар фаунаси, тарқалиши ва экологияси бўйича олинган натижалар Шимоли-шарқий Ўзбекистон ҳудудида коллемболалар туркумига мансуб умуртқасиз ҳайвонларни мониторинг қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 8 апрелдаги 03-03/1-1822-сон маълумотномаси). Натижада коллемболалар туркуми турларининг биологик хилма-хиллигини ва замонавий ҳолатини баҳолаш имконини берган;
49 тур коллемболаларнинг 13 та доминант тури Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида ҳудуднинг ҳолатини биоиндикация қилиш учун индикатор сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 8 апрелдаги 03-03/1-1822-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ҳудудларда коллемболаларнинг доминант турлар барқарорлиги биоценозларнинг тузилиши ва функциясининг турғун кечаётганлигини билиш имконини берган;
шимолий-шарқий Ўзбекистон ҳудудида тарқалган коллембола туркумига мансуб 49 турнинг нусхалари, намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 11 июлдаги 4/1255-1936-сон маълумотномаси). Натижада ушбу коллекция намуналари коллембола - Collembola туркумининг тур таркибини аниқлаш, туркумнинг морфо-биологик ва экологик хусусиятларини ва тупроқларни диагностика қилишдаги роли юзасидан маълумотлар таҳлил қилиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish