Жалилов Ўткирбек Мамарахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оддий сачратқи (Cichorium inthybus L.) қуруқ экстракти ва капсула технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01–Дори технологияси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2018.1.PhD/Far25.
Илмий раҳбар: Қамбаров Ҳусан Жаҳангирович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Ҳаким Раҳманович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Сотимов Ғайрат Бахтиярович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий сачратқи ўсимлиги илдизи ва ер устки қисмидан қуруқ экстракт технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда «Antidiabet» йиғмасидан гипогликемик таъсирга эга капсула шаклдаги БФҚ таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий доривор ўсимлик-сачратқи илдизи ва ер устки қисмидан биологик фаол моддалар мажмуасини сақловчи гипогликемик ва диуретик таъсирга эга қуруқ экстракт технологияси ишлаб чиқилган ва сифати баҳоланган;
сачратқи ўсимлиги қуруқ экстракти асосида капсула дори турининг илмий асосланган таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор «Antidiabet» йиғмасининг илмий асосланган таркиби ва ундан капсула шаклдаги БФҚ технологияси, сифат ва миқдорий таҳлил усуллари ишлаб чиқилган;
сачратқи ўсимлиги қуруқ экстракти, ундан олинган капсула дори тури ва «Antidiabet» капсулаларининг сифатини баҳолаш усуллари ишлаб чиқилган ҳамда таркибидаги инулин модда миқдори аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оддий сачратқи (Cichorium Inthybus L.) қуруқ экстракти ва капсула технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оддий сачратқи ўсимлигидан қуруқ экстрактини олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган
(№IAP 05980, 2019 й). Натижада хориждан импорт қилинадиган диабетга қарши дори препаратлар ўрнини босадиган дори воситасини ишлаб чиқиш имконини берган;
«Antidiabet» йиғмаси асосида тайёрланган капсула шаклидаги БФҚга техник шартлар «Ўзстандарт» агентлиги томонидан (Ts 26140431-001:2019) ва технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан тасдиқланган (ТИ 26140431-001:2019). Натижада диабет касаллигининг олдини олиш ва даволаш учун биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш имконини берган.