Худайбердиев Абсалом Абдурасуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Углеводород хомашёсини қувурли ускуналарда қиздириш жараёнини жадаллаштириш», 02.00.08–Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/T79.
Илмий маслаҳатчи: Салимов Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдуваҳоб, техника фанлари доктори, профессор; Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Игамберди Мухтарович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «OʻZLITINEFTEGAZ» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: углеводород хомашёсини қувурли ускуналарда қиздириш жараёнини жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
углеводород хомашёсини қиздириш жараёнида сувсизлантирилган дистиллят фракциялари буғларидан фойдаланиш самарадорлиги исботланган;
қувурлардаги хомашё ҳарорати, таркиби ва сарфини ҳамда қувурлар ораси бўшлиғидаги буғ босими ва намлигини қурилмаларда иссиқлик бериш самарадорлигига таъсири аниқланган;
углеводород хомашёси ҳарорати ва иссиқлик бериш (узатиш) коэффициентларини қиздиргичларнинг қувурлари узунлиги бўйича тақсимланиши аниқланган;
хомашёни сув ва углеводород буғларидан фойдаланиб, қиздирилган ҳолатларда иссиқлик бериш (узатиш) коэффициентларининг нисбатлари ўрнатилган;
сувсизлантирилган дистиллят фракциялари буғлари ва марказдан қочма куч майдони таъсиридан фойдаланиб, хомашёни қувурли қурилмаларда қиздириш жараёнини жадаллаштириш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Углеводород хомашёсини қувурли ускуналарда қиздириш жараёнини жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро НҚИК газойлни гидротозалаш ускунаси технологик регламентининг (TR 16472899-003:2010) 4.2-бандига ўзгартириш киритилиб, «Ўзбекнефтегаз» МХК тармоқ стандарти (TSt 39/0-014:2007) 6.3.1-бандига асосан «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ томонидан тасдиқланган. Натижада корхона стандарти KSt 16472899-027 бўйича гидротозаланган сифатли дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш имконини берган;
хомашёни сувсизлантирилган дистиллят фракцияларини қўллаб қиздириш услуби Бухоро НҚИКда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2018 йил 30 апрелидаги 62/12-1-89-сон ҳамда «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 26 февралдаги 20/11-132-сон маълумотномалари). Натижада технологик жараённи 10÷46%га тезлаштириш, қурилмалар фойдали ишчи ҳажмини 2,5%га орттириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш имконини берган;
яратилган қобиқ-қувурли қурилма Бухоро НҚИК газойлни гидротозалаш ускунасида реактордан чиқарилаётган дизель ёнилғиси иссиқлиги билан газойлни қиздириш учун амалиётга жорий этилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 26 февралидаги 20/11-132-сон маълумотномаси). Натижада газойлни реактор печига киришдаги ҳарорати кўтарилган (70оС), ёқилаётган технологик газ миқдорини камайтириш (0,3 кг/т) ва дизель ёнилғисини совитувчи иккита АВО қурилмаларига берилаётган электр энергияси сарфини қисқартириш (0,41 кВт/т) имконини берган;
газойлни гидротозалаш ускунасининг такомиллаштирилган технологик тизими Бухоро НҚИКда амалиётга жорий этилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 26 февралдаги 20/11-132-сон маълумотномаси). Натижада ускунага киритилаётган газойл ҳароратини қўшимча 19оС га кўтариш, тизим таркибига кирувчи қиздиргичлардаги гидродинамик ва иссиқлик режимларини яхшилаш, улар ўртасида «ҳароратлар фарқи» ҳосил бўлиш хавфини бартараф этиш ва ускунанинг иш унумдорлигини ошириш имконини берган.