Sayt test rejimida ishlamoqda

Қамбаров Хусан Джахангировичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий доривор ўсимлик хомашёси асосида юрак қон-томир ва седатив таъсирга эга дори воситалари технологиясини ишлаб чиқиш», 15.00.01–Дори технологияси ва фармацевтика ишларини ташкил этиш (фармацевтика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /фармацевтика фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Far9.

Илмий маслаҳатчи: Азизов Умархон Мухтарович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, 16.07.2013.Far.21.01.

Расмий оппенентлар: Сагдуллаев Баходир Тахирович, техника фанлари доктори; Қориева Ёқут Саидқосимовна, фармацевтика фанлари доктори; Тўхтаев Ҳаким Раҳмонович, фармацевтика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш  бош бошқармаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий доривор ўсимликлар комбинацияси асосида юрак қон томири тизимига таъсир қилувчи ва седатив таъсирга эга самарали янги дори препаратлари таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юрак-қон томири тизимига таъсир қилувчи янги маҳаллий «Sharq Tabibi» бальзами, қуруқ экстракти, таблеткаси ва седатив таъсирга эга «Фитопассит» қиёми (сиропи), қуруқ экстракти ва капсуласи янги дори препаратлари яратилган;

илк бор юрак-қон томир тизимини рағбатлантирувчи «Sharq Tabibi» дори воситасининг бальзам ва таблетка дори шакллари, ҳамда седатив таъсирга эга «Фитопассит» қиёми ва капсула дори шаклларининг технологиялари ишлаб чиқилган;

«Sharq Tabibi» ва «Фитопассит» дори шаклларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари аниқланган;

оригинал дори воситалари «Sharq Tabibi» ва «Фитопассит»нинг биосамарадорлиги «in vitro» ва «in vivo» тажрибалари асосида аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Янги дори препаратларининг таркиби ва технологияси ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Sharq Tabibi» бальзами учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (02.07.2004й. № IAP 03324). Илмий тадқиқот натижасида олинган таркиб касалликлари вегетатив-қон томир дистанияси касалликларини самарали даволаш имконини берган;

«Фитопассит» седатив қиёми (сиропи) учун эса Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (18.11.2009 й. № IAP 04508). Илмий тадқиқот натижасида олинган таркиб невростания касаллигини самарали даволаш имконини берган;

«Sharq Tabibi» бальзами (2002 йил 29 декабрдаги №02/580/1), қуруқ экстракти (2015 йил 29 майдаги №00136/05/15) ва таблеткалари (№21-15), шунингдек «Фитопассит» қиёми (сиропи) (2012 йил 8 июндаги №12/159/), қуруқ экстракти (2015 йил 14 августдаги №00257/08/15) ва капсуласи    (2015 йил 14 августдаги №26-15) Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармасида рўйхатдан ўтказилган;

«Sharq Tabibi» бальзами «Galenika» МЧЖ корхонаси (ФСП 42 Уз-018522199-0538-2012) ва «Фитопассит» седатив қиёми «Ўзкимёфарм» АЖ (ВФС 42 Уз-2035-2012) томонидан ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу дори препаратлари ўхшаш таъсирга эга бўлган чет элдан олиб келинаётган препаратларнинг ўрнини босади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish