Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухторов Нуриддин Шамшидиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Полиалкилметакрилатлар ёрдамида мойлар ва дизель ёқилғисининг янги таркибини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/T161.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, DSc.30.08.2019.К/Т.87.01. 
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Махсумова Айтура Сиддиковна, кимё фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирахмад Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: энергия тежамкор ва чиқиндиларсиз технология билан олинган полиметакрилат қўндирмаларидан фойдаланган ҳолда мойлар ва ёқилғиларнинг янги таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор полиметакрилат мономерларини олиш мақсадида 70–100ºС ҳароратда 63/75 нефть эритувчисидан азеотропловчи агент сифатида фойдаланиб, катализатор – натрий боргидриди ёрдамида метил метакрилатнинг тегишли ёғ спиртлари билан қайта этерификация қилинган;
мойлар учун депрессор сифатида қўлланиладиган алкил метакрилатлар радикалларининг мақбул узунлиги С12-18 эканлиги аниқланган;
полиалкил метакрилатлар полидисперслик хусусиятининг мойлар депрессор қўндирмаларининг ишлаш хусусиятларига таъсири исботланган;
қўндирманинг полидисперслигини назорат қилиш йўли билан унинг мойлардаги самарадорлигига таъсир кўрсатиш мақсадида реакторга хомашёни етказиб бериш усули яратилган;
кўрсатилган қуюқлаштирувчи полимерлар молекулаларининг шишаланиш ҳароратининг пасайиши, уларнинг паст ҳароратларда қуюқлаштирилаётган мойга термодинамик яқинлигининг ошишига, бу эса қуюқлашган мойнинг қовушқоқлигини ошишига сабаб бўлиши аниқланган;
турли хил табиатли қўндирмалар таъсир механизмлари фарқи аниқланиб, этилен винилацетат сополимерларига асосланган депрессорлар н-алканлар билан биргаликда кристалланиши ва энг тез ўсадиган кристалл томонини тўсиб қўйиши, полиалкил метакрилат эса секин ўсиб борадиган н-алкан кристаллари юзасида адсорбцияланиши ва кристалларнинг секин ўсувчи томонларини блокировка қилиши аниқланган;
илк бор алкил метакрилатлар асосидаги мойларни депарафинлаш жараёнини жадаллаштиришга ёрдам берувчи парафин кристалларининг модификатори (ПКМ) ишлаб чиқилган;
ПКМ таъсирида кристаллар игна шаклини олиши, бу эса уларни фильтрлашни сезиларли даражада осонлаштириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Алкил метакрилатлар ёрдамида мой ва ёқилғининг янги таркибларини тайёрлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёқилғи композисияси таркибига кирувчи парафин диспергатори ва уни олиш усулига Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк бўйича федерал хизматининг патенти олинган (№ RU 2561279 C1. 2014 йил). Натижада ишлаб чиқилган парафин диспергатори Бухоро НҚИЗ дизель ёқилғисининг совуқ сақлаш шароитида седиментацион барқарорлигини таъминлаш имконини берган;
буксли ва мотор-ўқли бирикмалар учун ўқ мойи олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг  ихтиро патенти олинган (№IAP 05355, 2017 й.). Натижада мойнинг ейилишга қарши ва паст ҳарорат хусусиятларини яхшилаш имконини берган.
буксли ва мотор-ўқли узеллар учун сурков мойи олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 05694, 2018 й.). Натижада қишки шароитда қўллаш учун ўқ мойини олиш имконини берган; 
полиалкил метакрилатлар ёрдамида мойлар учун депрессор кўндирмаси ва парафин кристалларининг модификаторининг ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона НҚИЗ»да амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2019 йил 27 ноябрдаги 03/17-1/750-сон маълумотномаси). Натижада депарафинизация жараёни жадаллашиб, парафинсизлашган мойнинг ишлаб чиқариш ҳажмини 0,8% мас.га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish