Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Шохиста Абдупатаховнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Донли амарант турларининг интродукция шароитларидаги физиологик ва биокимёвий хусусиятлари», 03.00.07–Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/B275.
Илмий раҳбар: Сафаров Каримжон Сафарович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01. 
Расмий оппонентлар: Холлиев Асқар Эргашевич, биология фанлари доктори; Матниязова Хилола Худайбергеновна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: икки хил экологик шароитда дон учун етиштириладиган амарант турларининг биоэкологик, физиологик ва биокимёвий хусусиятларини очиб бериш, етиштириш усулларини такомиллаштириш ва биомассасидан рационал фойдаланиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент ва Хоразм тупроқ-иқлим шароитларида донли амарант тўрта турининг ўсиши, ривожланиши, физиологик ва биокимёвий хусусиятлари аниқланган; 
ўсимликларнинг онтогенези мобайнида ўсиш жадаллиги, ривожланиши ҳамда уруғ ва яшил масса ҳосилдорлиги аниқланган;
ўсимликлар яшил массаси ва уруғларининг биокимёвий таркиби аниқланган;
интродукция шароитларида ўсимликларнинг сув алмашинуви хусусиятлари очиб берилган; 
амарант турларини дони учун етиштириш ва улардан рационал фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Донли амарант турларини ҳар хил ўстириш шароитларидаги физиологик ва биокимёвий хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
амарант турлари Хоразм вилоятининг Урганч тумани “NIHOL” фермер хўжалиги далаларида истиқболли экин сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 29 октябрдаги 021021-3316-сон маълумотномаси). Натижада суғориладиган ҳудудларда асосий экин сифатида экилганида гектаридан 1280 центнер, такрорий экишда 490 центнер кўк масса, дони учун экилганида 21,3 центнер уруғ олиш имконини берган;
амарант ўсимлигининг ер устки қисмидан МВ-ҚХ-А-ҚХ-2018-91 рақамли “Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг ҳар хил агроценоз шароитларида микроб препаратларидан фойдаланишнинг экологик жиҳатлари” мавзусидаги лойиҳада микроб препаратларининг асосини ташкил қилган мицелиал замбуруғларни кўпайтириш технологиясини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 29 октябрдаги 021021-3316-сон маълумотномаси). Натижада микроб препаратларининг фаоллиги ва самарадорлиги назоратга нисбатан 15–20% га ошган ва етиштирилган буғдойдан 7,1–7,7 центнер қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
донли амарантнинг A.hybridus ва A.edulis турлари И-2017-5-20 рақамли “Amaranthaceae оиласига мансуб доривор ўсимлик маҳсулотларидан биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари ва бўёқлар ажратиш технологиясини жорий этиш” мавзусидаги лойиҳада биологик фаол моддалар сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 29 октябрдаги 021021-3316-сон маълумотномаси). Натижада Amaranthaceae оиласига мансуб доривор ўсимлик маҳсулотларидан биологик фаол моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари ва бўёқлар ажратиш технологияларининг самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish