Мирхамитова Дилором Худайбердиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Азот тутган гетероциклик бирикмаларни юқори асосли системалар иштирокида виниллаш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/К19.
Илмий маслаҳатчи: Нурмонов Сувонқул Эрхонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдухамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Максумова Ойтўра Ситдиковна, кимё фанлари доктори, профессор; Юнусов Мирахмат Пулатович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: азот тутган гетероциклик бирикмаларни юқори асосли системалар иштирокида виниллаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиперидин, пиридин, морфолин, анилин, о-толуидин ва 1,2.3-бензотриазолни ацетилен билан атмосфера босимида каталитик виниллаш жараёни учун табиати турлича бўлган эритувчилар ва катализаторлар яратилган;
КОН-ДМСО-СsF юқори асосли системасининг танланган аминларни виниллашдаги роли кўрсатилган ва жараёнларни олиб боришнинг мақбул шароити топилган, танланган аминларни виниллашда, асосан, N-виниламинлар, пиридинда эса 3-винилпиридин ҳосил бўлиши исботланган;
танланган аминлар ва уларнинг винил ҳосилаларини квант-кимёвий ва молекуляр-динамик кўрсаткичлари аниқланган;
виниллаш жараёни математик моделлаштирилган ва технологик параметрлари аниқланган;
N-винилбирикмалар синтези учун фаоллантирилган кўмир/КОН асосида олинган янги наноструктурали каталитик система ишлаб чиқилган;
N-винилбирикмаларнинг гомоген ва гетероген усулларда ҳосил бўлиш механизми асосланган;
N-винилбирикмаларни биологик фаоллиги (заҳарлилик даражаси ва яллиғланишга қарши хусусияти) ва нефть саноати металл қурилмалари биокоррозиясини келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши ингибиторлик хоссаси аниқланган;
азот тутган гетероциклик бирикмалардан юқори асосли системалар иштирокида виниламинлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Азот тутган гетероциклик бирикмаларни юқори асосли системалар иштирокида виниллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нанотузилишли каталитик системаларидан ЁФ7-002 рақамли “Заҳарли органик моддалар фотодеструкцияси учун металлоксидли нанокомпозитлар асосидаги нанотузилишли фотокатализаторларнинг молекуляр дизайни” лойиҳасида нанокомпозитлар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 30 декабрдаги ФТА-02-02/1405-сон маълумотномаси). Натижада янги нанокомпозит системалар яратиш имконини берган;
азот тутган гетероциклик бирикмаларни юқори асосли ва нанотузилишли системаларда каталитик виниллаш усулидан ОТ-Ф-7-52 рақамли “Турли табиатли органик ва ноорганик моддаларнинг таъсирлашиш қонуниятлари ва реакцион қобилияти ҳамда берилган комплекс хоссали янги бирикмаларни олиш” лойиҳасида органик моддалар синтезида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 30 декабрдаги ФТА-02-02/1405-сон маълумотномаси). Натижада яратилган усул юқори асосли ва нанотузилишли каталитик системалар иштирокида винилбирикмаларни юқори унум билан олиш имконини берган;
азот тутган гетероциклик бирикмаларни яратилган юқори асосли ва нанотузилишли системаларда каталитик виниллаш усулидан «Helmholtz Zentrum Berlin»нинг (Германия) 646659 рақамли “Нанореактор” лойиҳасида нанотузилишли системаларда катализаторлар сифатида фойдаланилган («Helmholtz Zentrum Berlin» (Германия) илмий муассасасининг 2019 йил 1 апрелдаги маълумотномаси). Натижада олинаётган маҳсулот унумини 33% ошириш имконини берган;
аминларни гетероген усулда виниллаш учун яратилган гетероген ва нанотузилишли катализаторлар олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2016 йил 3 ноябрдаги 265-сон маълумотномаси). Натижада виниллаш жараёни юқори асосли ва наносистемалар иштирокида олиб борилганда виниламинларни юқори унум билан олиш имконини берган;
яратилган юқори асосли ва нанотузилишли каталитик системалар асосида аминларни гетероген усулда виниллаш жараёни технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖда амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2016 йил 3 ноябрдаги 265-сон маълумотномаси). Натижада виниламинларни олиш унумини уч баробарга ошириш имконини берган.