Sayt test rejimida ishlamoqda

Вохидов Бахриддин Рахмидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қайта ишланган электролитдан соф палладий кукунини ажратиб олиш усулини ишлаб чиқиш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1128.
Илмий раҳбарлар: Хасанов Абдурашид Салиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.27.06.2017.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Махмуджон Махамаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Валиев Хусан Раззакович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: палладий миқдори кам бўлган чиқинди электролит эритмаларидан соф палладий кукунини ажратиб олиш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайта ишланган электролитдан палладийни чўктириш ва металлик ҳолатгача тиклаш жараёнлари оптимал параметрлари аниқланган;
тикланган палладий хомашёсидан тозаланган палладий кукуни олишнинг шоҳ ароғида эритиш усулини қўллаш орқали ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган;
палладий металлини кам миқдорли электролит эритмаларидан юқори ажралиш даражаси ва тайёр маҳсулотда палладийнинг улуши 99,90% софликда олиш технологияси ишлаб чиқилган;
палладийли эритма таркибидан зарарли қўшимча металлар (Fe, Cu, Ni)ни тозалашнинг комплекс селектив чўктириш усуллари ва жараёнларнинг оптимал параметрлари аниқланган;
тозаланган соф палладий кукуни ажратиб олишнинг 17 та жараёндан иборат ва 84% ажралиш даражасига эга такомиллаштирилган технологик схемаси ва дастгоҳлари занжир схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қайта ишлатилган электролитдан соф палладий кукунини ажратиб олиш усулини илмий тадқиқ этиш ва яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
такомиллаштирилган янги технологик схемани қўллаган ҳолда чиқинди электролитлардан тозаланган соф палладий кукунини ажратиб олиш технологияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда мис ишлаб чиқариш заводида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2019 йил 11 ноябрдаги 63-624-сон маълумотномаси). Натижада чиқинди электролитлардан палладий ажралиш даражасини 20–25% ошириш ва палладийнинг умумий ажралиш даражасини 84% ошириш имконини берган; 
платина гуруҳи металларини шоҳ ароғида эритиш технологияси, платинани селектив чўктириш усули ва палладий эритмасидан зарарли қўшимчаларни комплекс тозалаш ва чўктириш усули технологияси “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда мис ишлаб чиқариш заводида жорий этилган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2019 йил 11 ноябрдаги 63-624-сон маълумотномаси). Натижада палладий металлига қўшимча равишда платина металлини олиш ва реагентлар сарфини 15–20%га камайтириш ва  палладийни паст навли (50 мг/л) эритмалардан 84% ли ажралиш даражаси билан юқори тозаликдаги 99,90% ли соф палладий кукунини олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish