Sayt test rejimida ishlamoqda

Элова Нилуфар Арашовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экзополисахаридлар продуцентлари бўлган маҳаллий лактобактерия штаммларини ажратиш ва танлаб олиш», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/B301. 
Илмий раҳбар: Огай Дарья Кисеновна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01. 
Расмий оппонентлар: Исхакова Халида Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаева Мамлакат Айнакуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экзополисахаридлар продуцентлари бўлган маҳаллий лактобактерия штаммларини танлаб олиш, экзополисахаридларнинг физик-кимёвий хоссалари ва биологик фаоллигини тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаол экзополисахарид ҳосил қилувчи  Lactobacillus plantarum ЭБ-2 штамми 16S рРНК генини секвенс қилиш орқали генетик идентификация қилинган;  
илк бор маҳаллий лактобактерия штаммларининг экзополисахарид синтез қилиш хусусияти аниқланган ҳамда 5 та штамм ЭПС синтезлаш фаоллигига кўра L. plantarum ЭБ-2, L. casei CO1, K7/3, K7; L.rhamnosus ж.с.2  танлаб олинган: 
илк бор маҳаллий лактобактерия штаммларидан олинган ЭПСнинг физик-кимёвий ва биологик фаоллиги аниқланган; 
озуқа муҳити таркиби ва ўстириш шароитларини оптимизациялаш йўли билан лактобактерия штаммлари ЭПС биосинтези жараёни интенсификацияланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЭПС-синтезловчи лактобацилла штаммларидан бактериал суспензия тайёрланиб, озуқабоп экинларни силослаш ва бузоқларда диспепсия касаллигини даволаш бўйича олинган  илмий натижалар асосида: 
лактобактерия штаммлари асосида тайёрланган “Бактосил” бактериал суспензияси Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ва Тошкент вилояти Қибрай ҳамда Зангиота туманларининг ферма хўжаликларида донли-бошоқли экинлар сенажи ва силос тайёрлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 02/025-3099-сон маълумотномаси). Натижада бактериал суспензия билан ишлов бериб тайёрланган сенаж ва силос Fuzarium авлодига мансуб замбуруғларнинг хавфли токсинлари ва вируслардан ҳоли бўлиш имконини берган;
“Бактосил” препарати Тошкент вилояти Қибрай туманининг қорамолчилик ва Сирдарё вилоятининг эчкичилик ферма хўжалигида бедадан сенаж тайёрлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 октябрдаги 02/025-3099-сон маълумотномаси). Натижада назорат кўрсаткичига нисбатан қорамолларнинг кунлик сут миқдори, сутнинг ёғлилик миқдорини ошириш имконини берган;
маҳаллий лактобактерия штаммлари бузоқларнинг диспепсия касаллигини даволаш самарадорлиги Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳамда Қибрай тумани фермер хўжаликларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 02/23-1401-сон маълумотномаси).  Натижада диспепсия билан касалланган бузоқлардан диареянинг 2-кунда бартараф этилиши ва умумий ҳолатининг яхшиланиши имконини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish