Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтаев Феруз Садуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида композицион полимер сорбентларнинг самарали таркибларини олиш ва технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси; 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T426.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сойибжон Содикович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Негматова Комила Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК ҳузуридаги DSc.27.06.2017.K/T.03.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бабаев Туйғун Мирзаахмедович, кимё фанлари доктори, профессор; Ибодуллаев Аҳмаджон Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида композицион полимер сорбентларнинг самарали таркибларини олиш ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полимер-полимер комплекслар ва органик минерал ингредиентлардан фойдаланиб, композицион полимер сорбентларнинг самарали таркиби яратилган;
композицион полимер материаллар физик-механик ва кимёвий хоссаларининг ўзгариши, қўлланилган полимер-полимер комплекслар, минерал ингредиентлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларининг таркиби ва тури аниқланган;
композицион полимер сорбентнинг самарали таркиби ишлаб чиқилган ва улар асосида олинган сорбентлар саноат оқава сувлари таркибида мавжуд металл ионлари билан ўзаро таъсирлашганда юқори сорбцион хусусиятларга эга эканлиги аниқланган;
рангли, оғир ва қимматбаҳо металларни ажратиб олиш ҳамда кимё ва металлургия саноати корхоналарида ишлаб чиқариш оқава сувларини тозалаш учун композицион полимер материаллар ва улар асосида сорбентлар олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;
яратилган КПС орқали рангли, оғир ва қимматбаҳо металларни олиш ва саноат оқава сувларини тозалаш ҳамда улардан кўп бора фойдаланиш имконияти, физик ва кимёвий хоссалари ҳамда юқори сорбцион хусусиятларининг самарали технологик жиҳатлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида композицион полимер сорбентлар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Композицион полимер сорбент» учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Ts 21645528-08:2019). Натижада кимё ва металлургия саноатида композицион полимер сорбентлардан оқава сувларни тозалаш, рангли, оғир ва қимматбаҳо металларни ажратиб олиш имконини берган;
композицион полимер сорбентлар «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК марказий илмий-тадқиқот лабораториясида рангли ва оғир металларни ажратиб олиш ва саноат чиқинди сувларни тозалашда жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2019 йил 7 октябрдаги 02-06-04/12786-сон маълумотномаси). Натижада кимё ҳамда металлургия саноати ишлаб чиқаришидаги оқава сувлардан рангли, оғир ва қимматбаҳо металларни ажратиш, саноат чиқинди сувларини тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish