Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаммедова Назокат Жураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда аҳоли ўлимининг географик тафовутлари», 11.00.02–Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.РhD/Gr24. 
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, доцент; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда аҳоли ўлими бўйича ҳудудий фарқларини аниқлаш ва республика ҳудудларида аҳоли ўлимини пасайтиришга хизмат қиладиган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг турли табиий-хўжалик (суғорма деҳқончилик, чўл-яйлов чорвачилиги, тоғ-яйлов чорвачилиги) ҳудудларида аҳоли ўлимининг (умумий, гўдаклар ва сабабларга кўра) ўзига хос хусусиятлари очиб берилган ва уларнинг сабаблари аниқланган;
Навоий вилояти геодемографик ва нозоэкологик вазиятини мақбуллаштириш туман ва шаҳарлар кесимида аҳоли ўлими прогнози ишлаб чиқилган;
аҳоли ўлими ва умр давомийлиги кўрсаткичларининг вилоятлар кесимида 2031 йилгача бўлган давр учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
танатогеографик вазиятни баҳолаш мезонларини такомиллаштириш асосида республика аҳолисининг ўлими ва умр давомийлигини акс эттирувчи 1:5000000 масштабли карталар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда аҳоли ўлимининг географик тафовутлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг турли табиий-хўжалик  ҳудудларида аҳоли ўлимининг очиб берилган  ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг аниқланган сабаблари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан геоэкологик мониторингини амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 майдаги 03-02/8-2167-сон маълумотномаси). Натижада таклиф қилинган табиий-хўжалик зоналари ҳудудларида атроф-муҳит геоэкологик ҳолатининг нозогеографик вазиятини аниқлаш имконини берган;
Навоий вилояти геодемографик ва нозоэкологик вазиятини мақбуллаштириш туман ва шаҳарлар кесимида аҳоли ўлими прогнози ишлаб чиқилишига оид хулосалар “Тиббиёт географияси ва глобал саломатлик” номли ўқув қўлланмага сингдирилган (Гувоҳнома, №274-032). Натижада ОЎЮ талабаларида прогнозлаштириш механизми моҳиятини яхшироқ тушунишлари ва ўзлаштиришлари учун хизмат қилган;
аҳоли ўлими ва умр давомийлиги кўрсаткичларининг вилоятлар кесимида 2031 йилгача бўлган даврга ишлаб чиқилган прогнозидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан «2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 6 апрелдаги БУ-6-3-1/20-860-сон маълумотномаси). Натижада республика аҳоли ўлими кўрсаткичларининг пасайишига ҳамда умр давомийлигининг ошириш имконини берган;
Ўзбекистон аҳолисининг ўлим кўрсаткичлари ва умр давомийлигини акс эттирувчи туркум карталар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 04-02-9089-сон маълумотномаси). Натижада республика ҳудудлари аҳоли ўлими кўрсаткичлари асосида танатогеографик вазиятини очиб бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish