Sayt test rejimida ishlamoqda

Шермухамедов Улуғбек Абдулазизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳудудида ер сирти яқинидаги озон миқдорининг ер усти ва сунъий йўлдош маълумотлари асосидаги фазовий-даврий статистик тузилиши», 11.00.04–Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Gr75.
Илмий раҳбар: Арушанов Михаил Львович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-текшириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Аъло Каюмходжаевич, география фанлари доктори, профессор; Ни Анатолий Александрович, география фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида ер сирти яқинидаги ва тропосфера озонининг миқдорини ер усти ва сунъий йўлдош маълумотлари асосида фазовий-даврий таркибини аниқлаш ҳамда динамик ва гелиогеофизик табиатга эга табиий омилларнинг озон ўзгарувчанлигига қўшган ҳиссасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Aura сунъий йўлдоши архивидан тропосфера озони маълумотларини олиш ва қайта ишлаш алгоритми ҳамда netCDF ва HDF илмий форматидаги маълумотларни ўқиш ва улар билан ишлаш учун Matlab тилида скриптлар ишлаб чиқилган;
азот ва углерод оксидлари оқимига боғлиқ равишда озон ва унинг прекурсорларининг ўзгаришини, тизимнинг мувозанат, тебраниш ва тартибсиз ҳолатини аниқлаш имконини берувчи тропосферадаги фотокимёвий реакцияларнинг ночизиқли моделини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
Тошкентнинг ер усти қатлами учун тропосфера кимёси моделининг коэффициентларини танлаш асосланган;
озон динамикасига ташқи (қуёш радиацияси, қуёш фаоллигининг ўзгариши ва бошқалар) ва ички омиллар (ҳарорат, намлик, ёғингарчилик, булутлилик) таъсирини ҳисобга олган ҳолда озон концентрациясини прогнозлаш учун хусусий илдизлар бўйича регрессия модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида тропосфера ва ер усти озонининг фазовий-даврий ўзгарувчанлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Aura сунъий йўлдошидан олинган тропосфера озони маълумотларини олиш ва қайта ишлаш алгоритми, netCDF ва HDF илмий форматларидаги маълумотларни ўқиш ва улар билан ишлаш учун Matlab тилидаги скриптлар Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2019 йил 15 октябрдаги 25-01/630-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2005–2016 йиллар учун ер усти озони концентрацияси бўйича етишмаётган маълумотларни экстраполяция процедураси орқали тиклаш имконини берган;
тропосфера озони фотокимёвий реакцияларининг ночизиқли моделини ҳисоблаш методикаси Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида амалиётга  жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2019 йил 15 октябрдаги 25-01/630-сон маълумотномаси). Натижада азот оксиди ва углерод оксиди ўзгаришига боғлиқ равишда ер усти озонининг ўзгаришини 93% аниқлик билан аниқлаш имконини берган;
Тошкентнинг ер усти қатлами учун тропосфера кимёси моделининг коэффициентлари Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2019 йил 15 октябрдаги 25-01/630-сон маълумотномаси). Натижада ушбу модель асосида Ўзбекистон ҳудуди учун O3, СО, NO, NO2, OH ва HO2 кимёвий элементлари концентрациясининг ўзгариш қонуниятларини аниқлаш имконини берган;
озон динамикасига ташқи ва ички омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда озон концентрациясини прогнозлаш учун характеристик илдизлар бўйича ишлаб чиқилган регрессия модели Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2019 йил 15 октябрдаги 25-01/630-сон маълумотномаси). Натижада озон концентрациясини прогнозлаш ва ташкилот фаолиятида оператив равишда фойдаланиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish