Мамбетов Қабыл Пирниязовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): «И. Юсупов поэмаларининг жанрий хусусиятлари», 10.00.12–Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1PhD/Fil330.
Илмий раҳбар: Оразымбетов Қуўанышбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Жаримбетов Қурбанбай Кудайназарович, филология фанлари доктори, профессор; Матекеев Сейтжан Тажатдинович, филология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шоир И. Юсуповнинг ижодида поэма яратиш мактабининг тараққиёт тамойилларини аниқлаш, шунингдек эпик, лирик, лиро-эпик ва лиро-драматик поэмаларининг жанр хусусиятларини назарий аниқлаш асосида ижодкорнинг поэма яратишдаги ўзига хос бадиий маҳорати ҳамда қорақалпоқ бадиий тафаккури контекстида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоқ адабиёшунослигида илк бор И.Юсупов поэмаларининг жанрий хусусиятлари аниқланган ҳамда эпик, лирик, лиро-эпик ва лиро-драматик характердаги асарлари миллий бадиийтафаккур тараққиётида янги босқич сифатида юзага келганлиги далилланган;
шоирнинг эпик поэмаларидаги образлар тизими, сюжет ва композиция қуришдаги реалистик ва романтик бадиий услублар синтезини қўллаш маҳорати мазкур поэмаларнинг жанрий хусусиятларни аниқлашнинг асосий мезони эканлиги исботланган;
шоир поэмаларидаги лиро-драматик мазмун ва мотивларнинг уйғунлашуви қорақалпоқ поэзиясида янги ҳодиса сифатида маъно ва шакллар синтези йўналишида лиро-эпик, лиро-романтик ва лирик поэмаларининг жанрий сифатларини очиб берган ва шоир ижодидаги лиро-драматик поэмаларининг жанрий ранг-баранглигини исботлаган;
И. Юсуповнинг халқ оғзаки ижодидаги афсона ва асотирлардан фойдаланишдаги маҳорати сирларини очиб бериш ва поэмалар шаклланишида мазкур усулларнинг вазифалари шоир поэмаларидаги мифик ва реалистик тасвирлаш усуллари ҳамда асардаги тасвирланган воқеа ва ҳодисаларнинг бадиий-эстетик таъсирчанлиги анъанавийлик ва бадиий маҳорат нуқтаи назаридан очиб берилган;
шоир поэмаларида лирик ва эпик унсурларнинг синтезланган тарзда тасвирланиши ижодкорнинг сюжет ва композицияни ташкил этишдаги, қаҳрамон образини яратишдаги бадиий-адабий маҳорати адибнинг поэма ижод қилишдаги ўзига хос анъанаси ва типологик табиати асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
И. Юсупов поэмаларининг жанрий хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида: И. Юсуповнинг халқ оғзаки ижодидаги афсона ва асотирлардан фойдаланишдаги маҳорати сирларини очиб бериш ва поэмалар шаклланишида мазкур усулларнинг вазифалари шоир поэмаларидаги мифик ва реалистик тасвирлаш усулларидан Бердақ фонди томонидан бажарилган «Доноларни излар эдим» (2016–2017) ва «Тарих – чуқур илдиз отган дарахт» (2018) мавзусидаги илмий лойиҳаларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 2-04/1960-маълумотномаси). Шоир поэмаларида лирик ва эпик унсурларнинг синтезланган тарзда тасвирланиши ижодкорнинг сюжет ва композицияни ташкил этишдаги, қаҳрамон образини яратишдаги бадиий-адабий маҳорати адибнинг поэма ижод қилишдаги ўзига хос анъанаси ва типологик табиати асосида исботланган илмий тадқиқот материаллари И. Юсупов ижодиётининг поэтик хусусиятларини очиб беришга имкон яратган;
шоир поэмаларининг бадиий хусусиятлари, жанрий ўзига хослиги, уларнинг тарбиявий аҳамияти, лирик, эпик, лиро-эпик, лиро-драматик қаҳрамонлар образини яратиш масалалари Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон ёзувчилар уюшмасининг 2017 йил 25 декабрдаги 118-сон маълумотномаси). Натижада ёш ёзувчилар поэмаларида лирик ва эпик унсурларнинг синтезланган тарзда тасвирланиши ижодкорнинг сюжет ва композицияни ташкил этишдаги, қаҳрамон образини яратишдаги бадиий-адабий маҳоратларининг ошишига асос бўлган;
И.Юсупов поэмаларининг жанрий хусусиятларини тадқиқ этиш юзасидан олинган хулосаларнинг ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашдаги аҳамиятига доир илмий-назарий қарашлар «Қорақалпоғистон» телерадиокомпаниясининг «Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон!», «Эркин фикр», «Гавҳар сўзлар», «Ёднома», «Адабиёт ва давр» маданий-маърифий кўрсатувлари сценарийларида фойдаланилган («Қарақалпақстан» телерадиокомпаниясининг 2017 йил 7 декабрдаги 01-02/514-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар адибнинг поэма яратишдаги ўзига хос йўли ва ижодий маҳоратини ўрганиш орқали шахснинг бадиий адабиётдаги тутган ўрни ҳамда поэтик талқинининг маданий-маърифий тараққиётдаги ролини очиб бериш имконини берган;
И.Юсуповнинг эпик, лирик, лиро-эпик, лиро-драматик поэма яратишдаги ўзига хослигини ёритишга оид хулосалар ва шоир поэмаларидаги мифик ва реалистик тасвирлаш усулларини ўрганиш орқали асардаги тасвирланган воқеа ва ҳодисаларнинг бадиий-эстетик таъсирчанлиги масаласи Нукус шаҳридаги И.Юсупов номидаги мактаб-интернат амалиётига татбиқ этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 29 апрелдаги 02-01/1-240-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда шоирнинг поэма яратиш мактаби, маҳорати ва поэмаларининг жанрий сифатлари ҳақидаги тасаввурларни такомиллаштиришга хизмат қилган ва мазкур хулосалар асар сюжети ва композицияси, образ ва характер яратиш маҳоратини белгилашда муҳим назарий-амалий омил сифатида қайд қилинган.