Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Муқаддас Омоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик даври достонлари лингвопоэтикаси», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Fil170.
 Илмий раҳбар: Сайфуллаева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Эрназарова Манзурахон Сафарбоевна, филология фанлари доктори; Жуманазарова Гулжаҳон Умурзаковна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: мустақиллик даври ёзма достонлари тилида қўлланган лисоний бирликларнинг лингвопоэтик жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даври достонларида сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра синоним, омоним, антоним, пароним каби турлари, индивидуал неологизмлар, кўчим ҳамда унинг турларидан фойдаланиш каби  лингвопоэтик хусусиятлари очиб берилган;
достонларда қўлланилган лисоний бирликларнинг қаҳрамон тилини индивидуаллаштиришдаги лексик, метафорик маъно ҳосил қилишдаги семантик, матн ҳосил қилишдаги  синтактик, достон жанрини белгилашдаги стилистик хусусиятлари аниқланган;
достонлардаги ибора, мақол, матал каби паремик бирликларнинг матн ҳосил қилувчи синтагматик белгиларининг лингвопоэтик вазифаси очиб берилган;
ижодкорларнинг ўзига хос поэтик кашфиётлари асосида қўлланилган муболаға, сифатлаш, ўхшатиш, метафора, метонимия, синекдоха каби кўчим турларининг асар эстетик қимматини белгилашдаги аҳамияти далиллланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақиллик даври достонлар тилини тадқиқ қилиш натижасида олинган хулосалар асосида:
мустақиллик даври достонларида сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра синоним, омоним, антоним, пароним каби турлари, индивидуал неологизмлар, кўчим ҳамда унинг турларидан фойдаланишга оид хулосаларидан Андижон давлат университетида 2007–2011 йилларда бажарилган ОТ-Ф8-057 рақамли «Ўзбек тилини системавий тадқиқ этишнинг методологик асослари, метод ва принципларини шакллантириш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 июлдаги 89-03-2016-сон маълумотномаси). Натижада соҳага оид ўзбекча терминлар сифат жиҳатдан маълум даражада янгиланган;
достонларда қўлланилган лисоний бирликларнинг лексик-семантик, синтактик-стилистик хослигига оид хулосалардан Андижон давлат университетида 2015–2017 йилларда бажарилган А-1-126 рақамли “Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари” номли амалий грантда фойдаланилган (Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 июлдаги 89-03-2672-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий асосланишига ҳамда илмий материаллар билан таъминланишига эришилган;
ижодкорларнинг ўзига хос поэтик кашфиётлари асосида қўлланилган муболаға, сифатлаш, ўхшатиш, метафора, метонимия, синекдоха каби кўчим турларининг асар эстетик қимматини белгилашдаги ўрнига оид хулосалардан 2016–2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” радиоканалида  эфирга узатиладиган  “Бедорлик” дастури ҳамда “Таълим ва тараққиёт”, “Ижод завқи”, “Адабий жараён”, “Ҳамроҳ” эшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 12 июндаги 04-25-1034-сон маълумотномаси.) Натижада мазкур радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish