Sayt test rejimida ishlamoqda

Тагиева Гулсум Гафуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: «Халқ билан мулоқотда ижтимоий ҳамжиҳатлик тамойилларини такомиллаштириш», 22.00.02–Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи социологияси (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Sots30.
Илмий раҳбар: Содиқова Шохида Мархабоевна, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳузуридаги Dsc.29.12.2018.S.23.04.
Расмий оппонентлар:Ганиева Марифат Хабибовна, социология фанлари доктори; Калонов Комил Қулахматович, социология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқ билан мулоқот жараёни самарадорлигини оширишда ижтимоий ҳамжиҳатлик тамойилларини тизимли тадқиқ этишнинг позитив имкониятларини назарий-эмпирик асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий бирдамлик омилининг ижтимоий ҳамжиҳатлиликка трансформация-ланишига фикрга кўндириш технологиялари (муаммони аниқлаш, унинг ечимини таклиф этиш, танлаш имконияти, савол ва эътирозлар билан ишлаш, танловни амалга ошириш) орқали эришилиши микро, мезо ва макро гуруҳларга тоифаланиб намоён бўлишининг коммуникатив ҳамда этноҳудудий хусусиятлари асосланган;
ҳамжиҳатлилик омилини маънавий-ахлоқий (ишонч, ҳамдардлик, виждонийлик, ҳамкорлик, орият) тамойиллар асосида такомиллаштиришда ментал ва маҳаллий  хусусиятларни ҳисобга олиб, ёндашиш самарадорлигининг ижтимоий-маънавий аҳамияти очиб берилган;
ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда зарур бўлган ҳар бир фуқаро истагидаги мақбул ёндашув ва ижтимоий воқелик меъёрлари (қонунлар, жамият қоидалари) ўртасидаги уйғунлик ва якдилликни жонли мулоқот, коучинг, тренинг усуллари орқали шакллантирилишининг ижтимоий  зарурати асосланган;
ижтимоий ҳамжиҳатлилик тамойилларини (эркинлик, адолат, ишонч, меҳр-оқибат, ҳамкорлик, ҳамдардлик, ғурур, ўзаро ҳурмат) ҳар бир этник бирлик ҳудуд ва соҳаларда обрў-эътиборли шахс омили, унинг ақл-фаросати, ташаббускорлиги, феъли, иродаси негизида рўёбга чиқарилиши жамиятда воқеликка позитив ёндашувни кучайтириши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқ билан мулоқотда ижтимоий ҳамжиҳатлик тамойилларини такомиллаштириш ғояларини тадқиқ қилиш асосида:
ижтимоий бирдамлик омилининг ижтимоий ҳамжиҳатлиликка  трансформацияланишига фикрга кўндириш технологиялари орқали эришилиши микро, мезо ва макро гуруҳларда тоифаланиб намоён бўлишининг коммуникатив ҳамда этноҳудудий хусусиятларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонасининг 2018 йил 4 августдаги баённомасига асосан аҳоли ўртасида ўтказилган сайёр учрашувлар жараёнида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонасининг 2018 йил 19 ноябрдаги маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, турли меҳнат жамоалари орасида ижтимоий муносабатларни тартибга солишга хизмат қилган;
ҳамжиҳатлилик омилини маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида такомил-лаштиришда ментал ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб ёндашиш самарадорлигининг ижтимоий-маънавий аҳамияти борасидаги тавсиясидан «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2018 йил 28 февралдан 17 мартгача “Оила ва жамият” мавзусида ўтказилган ижтимоий сўровларда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг 2018 йил 24 сентябрдаги 01-16/302-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларнинг қўлланилиши социологик сўровлар ўтказишда аҳолининг турли қатламлари вакилларининг ижтимоий ҳаётга рационал-прагматик ва маънавий-аксиологик ёндашувларини ҳисобга олиш ва мутаносиб қўллашга хизмат қилган;
ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда зарур бўлган ҳар бир фуқаро истагидаги мақбул ёндашув ва ижтимоий воқелик меъёрлари ўртасидаги уйғунлик ва якдилликни жонли мулоқот, коучинг, тренинг усуллари орқали шакллантирилишининг ижтимоий  зарурати борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан аҳоли муаммоларини хонадонма- хонадон ўрганиш бўйича ўтказилган тадбир жараёнида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонасининг 2018 йил 19 ноябрдаги маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан аҳоли ўртасидаги ижтимоий муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.
ижтимоий ҳамжиҳатлилик тамойилларини ҳар бир этник бирлик ҳудуд ва соҳаларда обрў-эътиборли шахс омили, унинг ақл-фаросати, ташаббускорлиги, феъли, иродаси негизида рўёбга чиқарилиши жамиятда воқеликка позитив ёндашувни кучайтиришига доир тавсиясидан Республика маънавият ва маърифат марказининг «Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир чора-тадбирлар дастури»нинг IV боби 34-бандида белгиланган ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлари, мобил мессенжерлар воситасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни аҳоли, айниқса, ёшлар, хориждаги ватандошларимиз ўртасида кенг тушунтириш ишларига қаратилган онлайн сўровномалар, муҳокамалар ва мулоқот майдонлари ташкил қилиш вазифалари ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 24 сентябрдаги 01/015-1017-18-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ижтимоий ҳамжиҳатлилик тамойилларини ҳар бир ҳудуд ва соҳаларда обрў-эътиборли шахс омили негизида рўёбга чиқарилиши жамиятда воқеликка позитив ёндашувни кучайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish