Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурходжаев Анварбек Кораходжаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Прогнозлаш ва қидириш муаммоларини ҳал қилишда ерни масофадан зондлашнинг структура-геодинамик ва геологик асослари (Тиён-Шоннинг Ғарбий қисми)», 04.00.03–Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология; 04.00.02–Қаттиқ фойдали қазилма конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш. Металлогения ва геокимё (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/GM31.
Илмий маслаҳатчилар: Исаходжаев Бахтиёр Абдукаримович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Умурзаков Рахимжан Абдуразакович, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Минерал ресурслари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти ДК, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.GM.40.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Миркамилов Рустам Хамзаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Содикова Лола Ренатовна, геология-минералогия фанлари доктори; Дженчураева Розалия Джаманкуловна, геология-минералогия фанлари доктори, профессор, академик. 
Етакчи ташкилот: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: космик тасвирлаш материаллари билан  геологик-геофизик маълумотларидан комплекс фойдаланиб, регионал геологик ишлар самарадорлигини ошириш ва истиқболли майдонлар белгиланган хариталарнинг янги авлодининг масофавий асосини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ерни масофадан зондлаш материалларини кузатув ва автоматлаштирилган дешифровка қилишнинг кетма-кет тўрт босқичдан иборат янги инновацион технологик схемаси яратилган; 
ороген ва платформа шароитларида ернинг масофавий тасвирлари фототуси, шакли ва спектрал равшанлик хусусиятлари асосида геологик тузилмаларни аниқлашнинг янги усули яратилган;
алоҳида ҳудудлар бўйича истиқболли маъдан майдонлари белгиланган  космогеологик хариталашнинг янги авлодига мансуб турли миқёсдаги масофавий асослар ишлаб чиқилган;
илк бор космик суратларнинг инфрақизил (иссиқлик) турида Фарғона ботиқлиги, Бухоро-Хива региони ва Сурхандарё мегасинклиналларида чуқур иссиқлик ўтказувчи каналлар орқали геодинамик ҳолатни аниқлаш имкони мавжудлиги исботланган;
космик тасвирлаш материалларини структуравий-геодинамик дешифровкаси ва башоратлаш-қидирув масалаларини ечишда RGB (Red–қизил, Green–яшил, Blue–зангори) тизимидаги каналларнинг энг қулай мутоносибликлари аниқланган; 
замонавий компьютер дастурлари ёрдамида ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиб, амалий геология масалаларини ҳал қилишнинг усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Космик тасвирлаш материалларини комплекс дешифровка қилишнинг янги технологик схемасини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
1:200 000 миқёсда геологик тасвирлаш ва излаш бўйича космогеологик харитаси «Марказий Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК амалиётига жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2019 йил 17 апрелдаги 02/6-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Қизилқум худудларида Arc GIS 9.2, Global Mapper дастурлари асосида қайта геологик ўрганиш (ГДП-50) ва чуқур геологик хариталаш ишлари (ГГК-100) бўйича истиқболли майдонларни аниқлаш имконини берган;
геология қидирув ишлари самарадорлигини ошириш бўйича янги технологик дешифровка усули «Жанубий-Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДКнинг Шарқий Каулук майдонидаги геологик-қидирув ишлари амалиётига жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2019 йил 17 апрелдаги 02/6-сон маълумотномаси). Натижада Мадмон маъдан майдонида биринчи даражали геологик излаш ишларини амалга оширишга имкон яратган;
геологик тузилишни замонавий дастурлар асосида  ўрганиш маълумотлари «Жанубий-Ўзбекистон геологик тасвирлаш излаш экспедицияси» ДК томонидан Яхтон маъданли майдонида геология-қидирув ишларининг дастлабки босқичлари амалиётига жорий қилинган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2019 йил 17 апрелдаги 02/6-сон маълумотномаси). Натижада Яхтон маъданли майдонида космик суратларнинг ГАТ-технологиялари ёрдамида моделини тузиш, тектоник узилмалардаги маъданлашувларни башоратлаш имконини берган.
Ўзбекистон Республикасининг космогеологик харитаси Сейсмология институтида олиб борилаётган сейсмик районлаштириш илмий ишларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 5 июлдаги 2/1255-1752-сон маълумотномаси). Натижада регионал сейсмотектоник изланишларни юқори самарадорликда олиб боришда қулай шароит яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish