Қутлимуротова Нигора Ҳакимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Баъзи сийрак ва сийрак-ер металларини аниқлашнинг вольтамперометрик ва кондуктометрик усулларини ишлаб чиқиш», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/К41.
Илмий маслаҳатчи: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Эргаш, кимё фанлари доктори, профессор; Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат учун аҳамиятли бўлган сийрак ва сийрак-ер металларини аниқлашнинг вольтамперометрик ва кондуктометрик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор имид- ва нитрозогуруҳ тутган органик реагентларнинг (β-гидроксиэтилмалеинимид ва 2,7-динитрозо-1,8-дигидроксинафталин-3,6-дисульфо-кислоталар) сифат кўрсаткичи ярим тўлқин потенциаллари аниқланган;
β-гидроксиэтилмалеинимид ва 2,7-динитрозо-1,8-дигидроксинафталин-3,6-дисульфокислотанинг сийрак ва сийрак-ер металл ионлари (Sc(III), Y(III), Eu(III), Pr(III), Ce(III) ва Th(IV)) билан вольтамперометрик ва кондуктометрик титрлаш эгрилари фон электролитлар ва буфер аралашмаларнинг кислотали муҳитларида ҳосил бўлиши аниқланган;
илк бор вольтамперометрик ва кондуктометрик усуллар ёрдамида сийрак ва сийрак-ер металл ионларининг (Sc(III), Y(III), Eu(III), Pr(III), Ce(III) ва Th(IV)) β-гидроксиэтилмалеинимид ва 2,7-динитрозо-1,8-дигидроксинафталин-3,6-дисульфокислота билан ҳосил қилган комплексларининг барқарорлик константалари аниқланган;
илк бор сийрак ва сийрак-ер металл ионларини (Sc(III), Y(III), Eu(III), Pr(III), Ce(III) ва Th(IV)) β-гидроксиэтилмалеинимид ва 2,7-динитрозо-1,8-дигидроксинафталин-3,6-дисульфокислота реагентлари билан аниқлаш усуллари яратилган;
сийрак ва сийрак-ер металл ионларини аниқлашнинг гибрид экстракцион-амперометрик ва экстракцион-кондуктометрик усуллари ишлаб чиқилган, уларни модель бинар, учламчи ва реал табиий объектлар ҳамда саноат материалларини имитирловчи мураккаб аралашмалар таркибидан сийрак ва сийрак-ер металл ионларини аниқлашнинг селективлиги ошганлиги исботланган;
ишлаб чиқилган сийрак ва сийрак-ер металл ионларини аниқлашнинг амперометрик ва кондуктометрик усулларининг бошқа альтернатив усуллардан аналитик ва метрологик хусусиятлари юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сийрак ва сийрак-ер металларини аниқлашнинг вольтамперометрик ва кондуктометрик усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сийрак ва сийрак-ер металл ионларини кондуктометрик аниқлаш усули «Электрокимё» АЖ ишлаб чиқариш корхонасида амалиётга жорий қилинган («Элeктрoкимё» AЖнинг 2018 йил 28 февралдаги 239-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усуллар синтез қилинган органик реагентлар ёрдамида сийрак ва сийрак-ер металл ионларини реал объектларда микрограмм миқдорларда аниқлаш имконини берган;
ишлаб чиқилган вольтамперометрик ва кондуктометрик усулларда сийрак ва сийрак-ер металл ионларини имид ва нитрозогуруҳ тутган реагентлар билан аниқлаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2019 йил 21 октябрдаги 63-598/1-сон маълумотномаси). Натижада сийрак ва сийрак-ер металл ионларини аниқлашнинг юқори қайта тикланувчан ва тезкор услубини яратиш имконини берган;
сийрак ва сийрак-ер металларининг амперометрик титрлаш натижалари ЁФ-7-03 рақамли «Ароматик бирикмаларни этилолимидлар билан протон ва апротон кислоталар иштирокида мақсадли синтезини ўрганиш» мавзусидаги лойиҳасида имидли комплекслар ҳосил қилиб титрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 июлдаги 89-03-2743-сон маълумотномаси). Натижада сийрак ва сийрак-ер металл ионларини имидгуруҳ тутган органик реагентлар билан комплекс ҳосил қилишининг оптимал шароитлари электрокимёвий усуллар ёрдамида аниқлаш имконини берган;
сийрак ва сийрак-ер металларнинг имидли бирикмалар билан амперометрик аниқлаш услубига таклиф ва тавсиялардан бакалавриат таълим йўналиши бўйича «Аналитик кимё» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Гувоҳнома, №394-288). Натижада сийрак ва сийрак-ер металларни имидлар билан комплекс ҳосил қилиш реакцияси ёрдамида титрлаш имконини берган.