Ибрагимов Азиз Бахтияровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бензой кислотаси моноҳосилалари ва этаноламинлар асосидаги координацион бирикмаларнинг тузилиш хусусиятлари», 02.00.01–Ноорганик кимё; 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/K68.
Илмий маслаҳатчилар: Закиров Бахтиёр Сабиржанович, кимё фанлари доктори, профессор; Ашуров Жамшид Менгнорович, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Сидиков Абдужалол Сидикович, кимё фанлари доктори, профессор; Сабиров Вахабджан Хусанович, кимё фанлари доктори, профессор; Кадирова Зухра Чингизовна, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бензой кислоталарнинг моноҳосилалари ва этаноламинлар асосидаги аралаш-лигандли металл компклексларни синтез қилиш, янги бирикмаларни монокристал шаклида олиш, уларнинг тузилишидаги специфик хусусиятларни кўрсатиб бериш ва бир нечта металл комплекслар мисолида биологик фаолликларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 31 та янги модда синтез қилинган (26 та МК), уларнинг монокристаллари олинган ҳамда молекуляр ва кристал тузилиши РСТ ёрдамида аниқланган;
илк бор ДЭА молекулалари координацион сферада mer-изомер схемасига мувофиқ жойлашган МК синтез қилинган;
илк бор Кембридж структуралар маълумотлари банки (КСМБ)да рўйхатдан ўтган п-аминобензойкислота (ПАБК)нинг 5 турдаги полимерларига қўшимча тарзда янги полимерланиш усулига эга бўлган яна 3 та бирикма олинган;
металл комплекслар орасида ноёб турдаги изоморфизмнинг мавжудлиги аниқланган, яъни бир вақтнинг ўзида бир металлни бошқасига ва анионни унинг бошқа бир геометрик изомерига алмаштирилса ҳам моддалар изоструктуравийликни сақлаб қолганлиги исботланган;
БКнинг турли моноҳосилалари ва ЭАлар ўртасида ҳосил бўлган барча тўртта органик тузда катион ва анион бир хил молекулалараро водород боғлари ёки граф-сети R22(9) бўлган синтонлар ёрдамида ҳосил бўлиши аниқланган;
аралаш-лигандли МК олиш орқали биофаолликни сезиларли ошириш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Синтез қилинган янги МК ва органик тузлар тузилиши ҳамда уларнинг биологик фаоллигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган 31 та янги модданинг тузилиши Англиядаги халқаро маълумотлар базаси КСМБга киритилган (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam. ac.uk/solutions/csd-system/components/csd/). Натижада базага киритилган янги моддалар ўхшаш моддаларни синтез қилишда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш имконини берган;
аралаш-лигандли МК ва тузларнинг таркиби ҳамда тузилиши бўйича олинган маълумотлардан хориждаги 24 та импакт-фактори юқори илмий журналларда синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг физик-кимёвий таҳлили учун фойдаланилган (RSC Advances, 2016, V.6, №2, Journal Impact Factor, IF 3,108; Inorganic Chimica Acta, 2016, V.444, Journal Impact Factor, IF 2,002; Zeitschrift für Kristallographie 2016, V.231, Journal Impact Factor, IF 1,31, Coordination Chemistry Reviews, Volume 348, 2017, IF-14.499, Polyhedron, 2017, V.130, IF-2.28, New Journal of Chemistry, 2017, I.20, IF-3.201, Acta Crystallographica Section C, 2018, C74, IF-0.903, Journal of Molecular Structure, 2018, V.1163, IF-2.011, Transition Metal Chemistry, 2018, V.43, IF-1.016, Polyhedron, 2018, V.139, IF-2.067, Inorganic Chimica Acta, 2018 V.469, IF-2,43), Acta Crystallographica Section E, 2019, E75, IF-0.502, Journal of Molecular Structure, 2019, Volume 1176, IF-2.12 ва ҳ.к.). Натижада янги аралаш-лигандли комплексларни синтез қилиш ва уларнинг электрон спектри ва магнит хоссаларини тавсифлаш имкони яратилган;
янги аралаш-лигандли металл комплексларни олиш усули ФА-Ф7-012 рақамли «Полифункционал таъсирли қатор металларнинг аралаш-лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакция қобилиятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари» мавзусидаги лойиҳада экинларнинг ўсишини тезлаштирадиган бир қатор янги аралаш-лигандли координацион бирикмаларни синтез қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 4/1255-2804-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усул ўсимликларнинг ўсишини тезлаштирувчи препаратлар яратишга асос бўлиб хизмат қилган;
органик тузлар ва аралаш-лигандли металл комплекслар Навоий ва Хоразм вилоятининг пахта майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 октябрдаги 5/Т-8-3256-сон маълумотномаси). Натижада препаратлар ғўзанинг ўсишини сезиларли тезлаштириши ва ҳосилдорлигини 5 фоиздан 15 фоизгача ошириш имконини берган.