Sayt test rejimida ishlamoqda

Казахбаев Capсeн Сеилбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан тармоғи номи): «XX аср охири–XXI аср бошларида қорақалпоқ болалар адабиёти эволюцияси, жанрлар таркиби ва поэтикаси», 10.00.12–Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Fil143.
Илмий маслаҳатчи: Алламбергенов Кенесбай, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият курсатаёгган муассаса номи, ИК раками: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.27.06.2017.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Оразымбетов Кууанышбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор; Эшонкулов Жаббар Солиевич, филология фанлари доктори; Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнииг мақсади: XX аср охири–XXI аср бошидаги қорақалпоқ болалар адабиётининг эволюцияси, жанр хусусиятлари, поэтикасини ўрганиш ва ёзувчилар, драматурглар асарларининг ғоявий-бадиий, жанрий, шаклий тамойиллари, қорақалпоқ миллий бадиий тафаккури контекстида тутган ўрнини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ ёзма болалар адабиёти ҳалқ оғзаки ижодининг болаларга мўлжалланган топишмоқлар, тез айтишлар, ўйин қўшиқлари, эртаклар сингари жанрлари асосида оғзаки ва ёзма адабиёт намуналари асосланган;
қорақалпоқ болалар адабиётининг мустақил йўналиш сифатида шаклланиши жаҳон халқлари болалар адабиёти, ривожланиш тенденцияси рус мумтоз болалар адабиёти ва умумтуркий мумтоз панднома адабиётига бевосита боғлиқлиги ХХ асрнинг биринчи ярми қорақалпоқ болалар адабиёти намуналари асосида далилланган;
қорақалпоқ болалар адабиётининг тур ва жанрларга ажратилиши, шеърий, насрий ва драматик турларга мансуб турли жанрлар пайдо бўлиши қорақалпоқ ёзма адабиётининг такомили билан бевосита боғлиқлиги ва унга жаҳон, айниқса, рус болалар адабиётидан қилинган таржималарнинг таъсири аниқланган;
қорақалпоқ болалар адабиётининг жанрий таркиби халқ оғзаки ижоди анъаналарининг бадиий эволюцияси ва поэтик трансформацияси натижасида шаклланган қўшиқ, терма, тўлғов, топишмоқ, тез айтиш, айтишув-ўйин ҳамда эртак сюжетларини ижодий қайта ишлаш натижасида юзага келган эртак-рамз, эртак-аниз, эртак-афсона, эртак-ривоят, эртак-поэма, эртак-достон сингари мураккаб контоминацион ўзгаришларга кўра бошқа туркий халқлар болалар адабиётидан фарқланиши асосланган;
илк маротаба қорақалпоқ болалар адабиёти такомилида жаҳон халқлари болалар адабиётидан қилинган таржималар салмоқли ўрин тутиб, болалар адабиёти намуналарининг қорақалпоқ тилига таржима қилиниши тарихи ХХ асрнинг 30–40-йиллари, 50–60-йиллари, 70–80-йиллари ва истиқлол даври таржимачилиги тарзида тўрт босқичга ажратилиб, даврлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоқ болалар адабиёти эволюцияси, жанрлар таркиби ва поэтикаси масалаларини тадқиқ этиш бўйича эришилган илмий асосида:
қорақалпоқ болалар адабиётининг майдонга келиш, таркиб топиш ва шаклланиш умумадабиётдан фарқли жиҳатлари, хусусан, тарбиявийлик ва маърифийлик етакчи мавқе касб этиш хусусиятлари, унинг ҳалқ оғзаки ижоди билан чамбарчас боғлиқлиги бўйича тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 16 октябрдаги 17-01/147-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ болалар қўшиқларининг  шаклий хусусиятларини ўрганишда диссертация бўйича назарий хулосалар ва амалий тавсиялар асосий манба сифатида қўлланилган;
қорақалпоқ ёзувчиларининг бадиий нутқ шаклларини қўллашга доир  илмий-назарий хулосалар ёзувчи услуби, асар сюжети ва композицияси, образ ва характер яратиш маҳорати бўйича тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 16 октябрдаги 17-01/147-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ болалар адабиёти мустақиллик мафкураси нуқтаи назаридан кенг яратишда муҳим асос бўлган;
қорақалпоқ болалар адабиётининг ўзига хосликлари ҳақидаги хулосалардан Ш.Есенов номидаги Каспий давлат университети қозоқ болалар адабиёти дарслигида амалий-назарий жиҳатдан қиёслашда, типологик ўхшашликларни аниқлашда фойдаланилган (Ш.Есенов номидаги Каспий давлат универститетининг 2019 йил 19 июлдаги 116-сон маълумотномаси). Бу қозоқ ва қорақалпоқ болалар адабиёти ҳар иккала халқ фольклори билан типологик қиёсий ўзаро боғлиқликда эканлигини қиёслашга хизмат қилган;
қорақалпоқ болалар адабиёти намояндалари адабий меросининг ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашдаги аҳамиятига доир илмий-назарий қарашлар Бердақ миллий музейида қорақалпоқ шоирлари ҳаёти ва адабий мерослари бўйича экспозицияларни янада мазмунан бойитишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги 2-04/1716-сон маълумотномаси). Натижада қатор қорақалпоқ шоирларининг адабий муҳитидаги ўрни, ижодининг ўзига хослиги, поэтик асарларида яратилган лирик қаҳрамонлар образининг комил инсон тарбиясидаги роли ва аҳамиятини очиб бериш имконияти яратилган;
қорақалпоқ болалар поэзияси, эпик асарларда ва драматургияда бадиий маҳорат масалалари, ХХ аср охири–ХХI аср бошларида қорақалпоқ болалар адабиёти эволюцияси, жанрлар таркиби ва поэтик хусусиятлари, нутқ шаклларининг бадиий-эстетик моҳиятига оид илмий-назарий қарашлардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва давр”, “Гавҳар сўзлар”, “Ассалому алайкум Қорақалпоғистон” эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2019 йил 18 октябрдаги 01-02/421-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар қорақалпоқ болалар адабиёти намояндалари ижодий меросини ўрганиш орқали номоддий маданий мероснинг бадиий тафаккур тараққиётидаги ўрни ҳамда халқ маънавий ҳаёти ва ижтимоий муносабатлар поэтик талқинини очиб бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish