Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Дониёр Таировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.15–Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти; 08.00.01–Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt791.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Банк-молия академияси ҳузуридаги  DSc.27.06.2017.I.16.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Маъмура Мухиддиновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий тадбиркорликнинг иқтисодий фаоллигини оширишда оилавий меҳмонхоналарни ташкил этиш механизми «манзилли буюртма», «микроҳудудий муҳофаза» ҳамда барқарор инфратузилма таъминоти асосида такомиллаштирилган;
ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишнинг иқтисодий механизми «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолиятининг муайян қисмини оилавий тадбиркорлик субъектларига ўтказиш асосида такомиллаштирилган;
якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг «якка тартибдаги тадбиркор – оилавий тадбиркор – оилавий корхона» йўналиши бўйича ҳаракатини рағбатлантириш орқали оилавий корхоналарнинг салмоғини ошириш ва иқтисодий фаоллигини таъминлаш асосланган;
оилавий корхоналар фаолиятида замонавий техника ва технологияларни жорий этишни рағбатлантириш кафолат жамғармалари, имтиёзли кредит ҳамда марказлашган техника таъминотининг уйғунлиги асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оилавий тадбиркорликнинг иқтисодий фаоллигини оширишда оилавий меҳмонхоналарни ташкил этиш механизмини «манзилли буюртма», «микроҳудудий муҳофаза» ҳамда барқарор инфратузилма таъминотига оид таклифдан «Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг 2019 йил 10 майдаги 1771/04-сон ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 15 майдаги 01/О.А-985-03-сон маълумотномалари). Мазкур механизмни амалиётга жорий этиш натижасида вилоят ҳудудлари бўйича оилавий меҳмонхоналарни ташкил этиш фаоллиги ортган, янгидан ташкил этилган ҳамда фаолияти кенгайган корхоналар ҳисобига ташкил этилган янги иш ўринлари сони кўпайган;
ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишнинг иқтисодий механизмини «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолиятининг муайян қисмини оилавий тадбиркорлик субъектларига ўтказиш асосида такомиллаштириш таклифидан «Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг 2019 йил 10 майдаги 1771/04-сон ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 15 майдаги 01/ О.А-985-03-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида тегишли идоравий тизимлар фаолиятини давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш ҳажми қисқарган, кўрсатилаётган хизматлар бўйича рақобат муҳити шаклланган ва хизматлар сифати ортган. Шу билан бир вақтда кўрсатилган соҳаларда янги оилавий корхоналар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилган;
якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг «якка тартибдаги тадбиркор – оилавий тадбиркор – оилавий корхона» йўналиши бўйича ҳаракатини рағбатлантириш орқали оилавий корхоналарнинг салмоғини ошириш ва иқтисодий фаоллигини таъминлаш таклифидан «Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш дастури»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг 2019 йил 10 майдаги 1771/04-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда оилавий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш орқали иқтисодий фаоллигини ошириш имкониятлари яратилган;
оилавий корхоналар фаолиятида замонавий техника ва технологияларни жорий этишни рағбатлантиришни кафолат жамғармалари, имтиёзли кредит ҳамда марказлашган техника таъминотининг уйғунлиги бўйича таклифидан «Фарғона вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш дастури» ҳамда «Фарғона вилоятида оилавий корхоналар фаолиятини молиявий таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўйича услубий қўлланма»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасининг 2019 йил 10 майдаги 1771/04-сон ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 15 майдаги 01/О.А-985-03-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида оилавий корхоналар фаолиятида замонавий техника ва технологияларни жорий этишни рағбатлантириш чора-тадбирларини кучайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish