Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Шохиста Бобохоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларда таянч ва фанга оид компетенцияларини шакллантириш методикаси (9-синф, биология фанини ўқитиш мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped657.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат педагогика университети, DSc.28.12.2017.Ped.01.09.
Расмий оппонентлар: Сафаров Қаландар Абдуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Аҳрарова Зебунисо Баҳромовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интегратив ёндашув асосида ўқувчиларда таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларни шакллантириш методикасини электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда биологиядан таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларни шакллантириш босқичлари мультимедиали таълим воситаларини (кўргазмали, интерактив, автоматлаштирилган) педагогик жараёнларга интеграциялаш шартлари ва хусусиятларини киритиш асосида аниқлаштирилган;
компьютер орқали қайта алоқа ва мулоқотни таъминлашга йўналтирилган электрон ахборот таълим муҳити тузилмаси интеграциялашган ёндашувларнинг дидактик имкониятлари (когерентлик, синектика, интроекция)ни киритиш асосида ишлаб чиқилган;
биология фани ўқитувчиларнинг ахборот маданиятини ривожлантириш жараёнлари таълимий-дастурий воситалар таркибига интеграллашган тестлар ва коррекциялаш элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
таянч ва биология фанига доир хусусий компетенцияларни шакллантиришнинг методик таъминоти интегратив технология босқичларида “Инфобио” ўқув видеомулоқот жараёни мазмунини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларда таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларни шакллантириш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларда биологиядан таянч ва фанга доир хусусий компетенцияларини шакллантириш босқичлари, мультимедиали таълим воситаларини педагогик жараёнларга интеграциялаш шартларига оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта  ва ўрта махсусб касб  ҳунар таълимининг  давлат таълим стандартларини тасдиқлаш  тўғрисида”ги 187-сон қарори билан тасдиқланган  умумий ўрта  таълим Давлат таълим  стандартини ишлаб чиқишда қўлланган  (Республика таълим марказининг 2019 йил 17 октябрдаги  01/11-01/01-2290-сон  маълумотномаси). Натижада, биология фанидан компетенциявий ёндашувга асосланган таълим мазмунини тизимлаштириш ва ўқув материалларини структуралаш самарадорлиги такомиллаштирилган;
компьютер орқали қайта алоқа ва мулоқотни таъминлашга йўналтирилган электрон ахборот таълим муҳити тузилмаси интеграциялашган ёндашувларнинг дидактик имкониятларига оид таклифлар “Биология 9-синф” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Республика таълим маркази, биология фани бўйича Илмий-методик кенгашининг 2019 йил 2-сон қарори, 01/11-01/01-2291-сон ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги  89-03-3485-сон  маълумотномалар) Натижада интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг таянч ва ва фанга доир хусусий компетенциялари самарадорлигини ошириш имконияти кенгайтирилган;
биология фани ўқитувчиларнинг ахборот маданиятини ривожлантириш жараёнлари таълимий-дастурий воситалар таркибига интеграллашган тестлар ва коррекциялаш элементларини киритиш, таянч ва биология фанига доир хусусий компетенцияларни шакллантиришнинг методик таъминотига оид таклиф ва тавсиялардан П3-2014-0910185149 рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 сентябрдаги  89-03-3485-сон  маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг ахборот маданиятини ривожлантириш, ўқувчиларнинг таълимий-дастурий воситалар билан ишлаш лаёқатини ва ўқувчилар  компетенцияларини шакллантириш  имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish