Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғофуров Шерзод Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида)», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Yu154.
Илмий раҳбар: Расулев Абдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.27.06.2017.Yu.25.01.
Расмий оппонентлар: Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички ишлар органларининг уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини такомиллаш¬тиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уюшмаган ёшлар ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланмайдиган, ишга жойлашиш, таълим олиш ҳамда фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокининг бошқа шаклларини амалга ошириш бўйича яратилган имкониятлардан фойдаланмаган, бошқаларга нисбатан салбий таъсирларга тез берилувчи ва ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган 14 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ёшлар тоифаси эканлиги асосланган ҳамда мазкур тушунчани қонун билан мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган;
маҳаллаларда «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳларини ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида уюшмаган ёшларнинг иштирокини кучайтириш орқали улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш зарурати ва аҳамияти илмий асослантирилган;
ички ишлар органлари пробация бўлинмалари томонидан уларнинг назорати остидаги уюшмаган ёшлар билан ишлашда уларни «жиноят содир этиш хавфи юқорилар», «жиноят содир этишга мойиллар» ва «тузалиш йўлига ўтганлар» тоифаларига ажратиб, уларга фуқаролик жамияти институтлари вакилларини мураббий сифатида бириктирган ҳолда профилактик ишларни ташкил этиш лозимлиги асослантирилган;
ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларининг уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини: ёшлар орасида уларнинг уюшмаган қисмининг ҳиссаси, уюшмаган ёшлар бандлигининг таъминланганлиги, улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар миқдори, уюшмаган ёшлар мурожаатларининг ҳал этилиш даражаси, бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар кўрсаткич (мезон)лари орқали баҳолаш ҳамда уларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
«уюшмаган ёшлар» тушунчаси, моҳияти ва хусусиятларини ҳуқуқий белгилаб беришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонунининг 38-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 06/1-05/1048вх-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий этилиши «уюшмаган ёшлар» тушунчаси ва уларга хос хусусиятларни қонун ҳужжатларида белгилаш орқали қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида мавжуд бу борадаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва турли қарама-қаршиликларни бартараф этишга хизмат қилган;
маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида уюшмаган ёшларнинг иштирокини  кучайтиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3786-сон қарорининг 9-банди (Тошкент шаҳри маҳаллаларида «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳларини ташкил этиш, ушбу гуруҳлар таркибини шакллантириш, фаолиятини ташкил этиш ва аъзоларига имтиёзлар бериш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 29 октябрдаги 04-13/4898-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида уюшмаган ёшларнинг иштирокини таъминлаш орқали улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари пробация бўлинмалари назорати остидаги уюшмаган ёшлар билан профилактик ишларни олиб боришда уларни тоифаларга таснифлаш ва уларга мураббийлар бириктиришга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар, бандлик ва меҳнат муносабатлари, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан тасдиқланган 2019 йил 7 февралдаги 28/14-74-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари пробация бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш борасида 2019 йил мобайнида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича йўл харитаси»нинг 8, 12-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 27 апрелдаги 28/14-291-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий этилиши пробация бўлинмалари назорати остидаги уюшмаган ёшлар билан якка тартибдаги профилактик ишларни ташкил этишни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларининг уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини баҳолаш кўрсаткич (мезон)ларини белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 22 февралдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган «Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 12-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 11 сентябрдаги 197-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини баҳолаш мезонлари тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларнинг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 12 июндаги 38/5-382-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий этилиши ички ишлар органлари профилактика хизматларининг ёшлар, хусусан уларнинг уюшмаган қисми ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини тизимли ташкил этиш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish