Sayt test rejimida ishlamoqda

Цеомашко Наталья Евгеньевнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Биологик фаол моддалар скрининги ва моноклонал антитаналар олиш учун ҳужайра культураларидан (нормал ва хатарли трансформацияланган) фойдаланиш», 02.00.10–Биоорганик кимё (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: / Гувохнома, LA №0000614/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.В69.

Илмий маслаҳатчи: Азимова Шахноз Садиковна, биология фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти ва Ўзбекистон Миллий университети, 16.07.2013.K/B/T.13.01.

Расмий оппенентлар: Ахунов Али Ахунович, биология фанлар доктори, профессор; Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлар доктори, профессор; Саитмуратова Огилжон Худайбергеновна, биология фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади нормал ҳужайраларга кам заҳарли бўлиб, ўсма ҳужайралари ўсишини ингибирловчи, ўсма ҳужайраларига таъсир қилмаган ҳолда нормал ҳужайралар ўсишини тезлатувчи цитотоксик бирикмаларни аниқлаш ҳамда рекомбинант эритропоэтинга қарши моноклонал антитаналарни синтез қилувчи гибрид ҳужайраларини (гибридомалар) олишдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бир қатор биологик фаол бирикмалар ва экстрактларнинг янги фармакологик фаолликлари аниқланган;

Convolvulus туркум ўсимликлари, Vinca major ва Arundo donax ўсимликларидан, ҳамда Vinca туркуми ўсимликларида паразит яшовчи эндофит-замбуруғлардан олинган экстрактлар ўсма хужайраларига селектив цитотоксик фаолликка эгалиги исботланган;

Convolvulus туркум ўсимликларидан олинадиган конвольвин алкалоидининг ҳосиласи бўлган ҳиқилдоқ ўсмаси ҳужайралари ўсишини ингибирлаб, айни вақтда бачадон ва сут безлари ўсма ҳужайралари ўсишини ингибирламайдиган ҳамда нормал ҳужайраларга қарши паст цитотоксиклик намоён қилувчи, танлаб таъсир қилувчи бирикма – N-бензил конвольвин аниқланган;

ўсма ҳужайралари ўсишини селектив ингибирлайдиган бирикмалар – n-Cl-ацетилфенилсирка кислота, n-Cl-феноксисирка кислота ва фенилгидразон норфлуорокурарин йодметилати аниқланган;

хлорсақловчи алкалоидлар, хусусан конвольвин ва винканин ҳосилалари танламай таъсир қилувчи юқори цитотоксик фаоллиги Цисплатин  препаратига тенг даражада таъсир қилиши аниқланган;

мезенхимал ҳужайралар культураларини олиш услуби ишлаб чиқилган;

экдистерон фитоэкдистероиди тери ҳужайралари - фибробластлар ва кератиноцитлар пролиферациясини ошириши ҳамда ҳиқилдоқ, сут безлари ва бачадон ўсма ҳужайраларини пролиферациясини чақирмаслиги аниқланган;

экдистерон аллофибробластлар билан биргаликда аутоэпидермоцитлар пролиферацияси ва тўқима эпителизациясини ортишига олиб келиши исботланган, бу эса куйган яраларни даволашда уларни қўллаш мумкинлиги кўрсатилган;

рекомбинант эритропоэтинга қарши моноклонал антитаналар ҳосил қилувчи гибридома-продуцентлар олинган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Биологик фаол бирикмаларни цитотоксиклигини аниқлаш учун ўтказилган скрининг ва моноклонал антитаналар олиниши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

гибрид ҳужайраларининг истиқболли иккита субклони ажратиб олинган ва унга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 02943, 16.12.2002 й.). Илмий тадқиқот натижасида реокмбинант эритропоэтинга қарши моноклонал антитаналар олинган;

N-бензил конвольвин алкалоидининг янги биологик хоссаси аниқланган ва ихтирога патенти билан ҳимоя қилинган (№ IAP 04965, 16.02.2012 й.). Илмий тадқиқот натижасидаушбу бирикма нормал ҳужайраларга цитотоксик таъсир қилмаганлиги учун ҳиқилдоқ ўсма ҳужайралари ўсишини селектив ингибитори сифатида тавсия қилинган.

«Ўзстандарт» агентлигидан давлатлараро стандартига мувофиқ келувчи тиббиёт жиҳозлари ва доривор воситаларнинг цитотоксиклигини аниқлаш учун Синов марказига аккредитация гувоҳномаси (№UZ.AMT.07.MAI.220) олинган.

«Доривор воситалар, тиббий жиҳозлари, косметик воситалар, кимёвийбирикмалар, пестицидлар ва ветеринария воситалари цитотоксиклигини баҳолаш» услубий кўрсатма тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, № 8Н-Р/18, 02.03.2016 й.).

Yangiliklarga obuna bo‘lish