Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзакаримова Малохат Абдувахитовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Атмосфера ҳавоси кимёвий моддаларнинг организмга хавфлилик таъсирини комплекс биологик-гигиеник баҳолаш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш», 14.00.07–Гигиена (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/В103.
Илмий маслаҳатчи: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усманов Ислам Аббасович, тиббиёт фанлари доктори; Аллаева Мунира Журакуловна, биология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атмосфера ҳавосини ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалик аэроген кимёвий ифлослантирувчиларини организмининг биологик муҳитига комплекс таъсири хавфини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атмосфера ҳавосидаги 35 та кимёвий ифлослантирувчи моддаларнинг нафас олиш ва қон айланиш тизими, қоннинг биокимёвий жараёнларга зарарсиз бир марталик, ўртача кунлик, ўртача ойлик ва ўртача йиллик рухсат этилган концентрацияларни вақт бўйича дифференцияланган гигиеник меъёрий  даражаси  ишлаб чиқилган; 
1, 2, 3 ва 4 хавфлилик синфига кирувчи икки, уч ва тўртта компонентли аэрозол, буғ ва газ шаклдаги кимёвий моддаларнинг 6 та бинар ва мураккаб аралашмаларнинг қон зардобидаги биокимёвий кўрсаткичларга, ўпка, жигар, меъда, ичак тизимига, ҳужайраларда кечадиган биологик жараёнларга безарар ва хавфсиз даражаси деб белгиланган меъёрий кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
кимёвий моддаларни алоҳида ва комбинациялашган ҳолатда тушишида қоннинг таркибий қисмига, организмнинг нафас олиш, ошқозон-ичак тизимига ва биокимёвий кўрсаткичларга таъсир характери бўйича тажрибада олинган натижалар бир-бирига жуда яқин ёки ўзаро мослиги ва «концентрация-вақт-самара»  боғлиқлигининг  самарадорлиги  исботланган; 
ингаляцион йўл билан тушишда атмосфера ҳавосини кимёвий ифлослантирувчилар таъсирига қон таркибидаги SH-гуруҳи, холинэстераза, аминотранферазалар (АЛТ, АСТ), сорбитолдегидрогеназа, лактатдегидрагенеза, ишқорий фосфатаза ва сперматозоидларнинг фаоллиги, уларнинг ҳаракатланиш вақти резистентлиги ва эмбрионларнинг ривожланишига салбий таъсири ҳамда адаптацион ва мослашувчанлик-компенсатор реакцияларини баҳолаш шкаласи ишлаб чиқилган; 
атмосфера ҳавосини зарарли чиқиндилар билан ифлосланиш хавфи ва таъсир даражаси бўйича кимёвий моддаларни аҳоли саломатлиги учун хавф-хатарини, тиббий-биологик, гигиеник баҳолаш мезонининг янги тизими яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Атмосфера ҳавоси кимёвий моддаларнинг организмга хавфлилик таъсирини комплекс биологик-гигиеник баҳолаш ва профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишни илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавосида «Далзлак-Т»нинг рухсат этилган концентрациясини асослаш бўйича тажриба материаллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н-д/250-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавоси таркибида «Далзлак-Т» аниқланганда, унинг нафас олиш ва қон айланиш тизимига, қоннинг биокимёвий жараёнларига, аҳоли жинсий қобилияти, сперматозоиднинг функционал ҳолати фаоллиги эмбрионларни ривожланиш жараёнига зарарсизлигини ҳамда аҳоли саломатлиги учун хавф-хатарни комплекс биолого-гигиеник баҳолаш имконини берган;  
«Аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавосида «Наврўз»нинг рухсат этилган концентрациясини асослаш бўйича тажриба материаллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н-д/250-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавоси таркибида «Наврўз» моддасининг нафас олиш ва қон айланиш тизимига, қоннинг биоикимёвий жараёнларига, сперматозоиднинг функционал ҳолати фаоллигига,  эмбрионларнинг ривожланиш жараёнига зарарсиз ҳисобланган, хавф-хатар миқдорини ва вақт бўйича дифференциялашган рухсат этилган концентрациясини белгилаш ҳамда аҳоли саломатлиги учун хавф-хатарни комплекс биолого-гигиеник баҳолаш профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;  
«Аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавосида ксенобиотикларнинг гигиеник регламентларини белгилаш ва биологик таъсирини баҳолашга асосий илмий ёндашувлар» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н-д/250-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавосида ҳар хил газ-буғ-чангсимон ксенобиотик-кимёвий моддалар ва уларнинг нафас олиш, қон айланиш тизими, қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари, жинсий саломатлик қўрсаткичларига заррарсиз деб топилган вақт бўйича дифференцияланган концентрацияларини ва биологик таъсирини баҳолаш имконини берган;
«Аҳоли турар жойлари атмосфера ҳавосида азот фосфор ўғитлари чангининг рухсат этилган миқдорини асослаш бўйича тажриба материаллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н-д/250-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли турар жойлари атомосфера ҳавосида азот фосфор ўғитлар чангининг рухсат этилган концентрациясини меъёрлаштириш имконини берган;
«Ишлаб чиқариш корхоналари ва автотранспорт чиқиндилари билан атмосфера ҳавосининг ифлосланиш хавфи ва таъсир даражаси бўйича кимёвий моддаларни аҳоли саломатлиги учун хавфини баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 ноябрдаги 8н-д/250-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли турар жойлари атомосфера ҳавосини ишлаб чиқариш корхоналари ва автотранспорт чиқиндилари билан ифлосланиши шу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг саломатлик ҳолати ва биологик жараёнларга кўрсатаётган салбий таъсири қилмайдиган концентрациясини меъёрлаштириш имконини берган; 
атмосфера ҳавоси кимёвий моддаларнинг организмга хавфлилик таъсирини комплекс биологик-гигиеник баҳолаш профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқишни илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, Давлат экология қўмитаси ва Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 8н-з/175-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши газ-, буғ- ва чангсимон кимёвий моддаларнинг турли хавфлилик синфини алоҳидалашган, комбинацион, комплекс ва биргаликдаги таъсирини ҳисобга олиш, саноат ва автотранспорт чиқиндилари билан юқори даражада ифлосланган шаҳарларида атмосфера ҳавосининг мониторинги бўйича олиб борилган ишлар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish