Бобомуродов Норпулат Шириновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турон яккакурашчиларининг спорт такомиллашуви босқичидаги жисмоний тайёргарлиги хусусиятлари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped443.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна, биология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Эркин Ибригимович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: спорт такомиллашуви босқичидаги турон яккакурашчиларининг морфофункционал тавсифларини ҳисобга олган ҳолда умумий ва махсус ҳаракат сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган жисмоний тайёргарлиги хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатдан асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турон яккакураш спорт турига хос бўлган хусусиятлар, унинг миллий ва халқаро кураш турлари билан ўзаро ўхшаш (ушлаб олишлар, ташлашлар, ағдаришлар, оёқлар билан илиш, чалиш, кўтариб юбориш усуллари) ва фарқли жиҳатлари (оғритиш, бўғиш усуллари, зарбалар) аниқланган;
илк бор спорт такомиллашуви босқичида шуғулланаётган 16–19 ёшдаги турон яккакурашчиларининг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда антропометрик кўрсаткичлар асосида ҳар бир вазн тоифасига хос жисмоний ривожланиш хусусиятлари аниқланган;
турон спорт турида ихтисослашаётган спорт такомиллашуви босқичидаги яккакурашчиларнинг умумий ва махсус ҳаракат сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган йиллик тайёргарлик цикли давомидаги машқланиш турлари ва машғулот воситаларининг энг мақбул нисбатлари (сони, вақти, ҳажми) аниқланган;
илк бор турон яккакурашчиларининг спорт такомиллашуви босқичидаги функционал ҳолати 17 та кўрсаткичлар асосида баҳоланган ва физиологик ёндашув асосида спортчиларнинг мусобақалардаги иштироки истиқболлари ташхис қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турон яккакурашчиларининг спорт такомиллашуви босқичидаги жисмоний тайёргарлиги хусусиятлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
турон яккакураш спорт турига хос бўлган хусусиятлар, унинг миллий ва халқаро кураш турлари билан ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг йиллик тайёргарлик дастурига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 23 августдаги 03-08-08-520-сон маълумотномаси). Натижада турон яккакурашчилари махсус жисмоний тайёргарлигининг 12,5% га ошишига эришилган;
спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчи 16–19 ёшдаги турон яккакурашчиларининг вазн тоифаларига хос жисмоний ривожланиши бўйича амалий тавсиялар “Турон яккакурашчиларининг мусобақа олди тайёргарлиги” номли услубий қўлланмада ёритилган ва Қарши болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқув-машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 23 августдаги 03-08-08-520-сон маълумотномаси). Натижада турон яккакурашчиларининг умумий жисмоний тайёргарлиги 9,2% га яхшиланган;
турон яккакурашчиларининг спорт такомиллашуви босқичидаги умумий ва махсус ҳаракат сифатларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тажриба дастури “Турон яккакурашчиларининг мусобақа олди тайёргарлиги” номли услубий қўлланмада акс эттирилган ва Қашқадарё вилояти “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти “Кураш” марказида шуғулланувчи турончиларнинг ўқув-машғулотига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 23 августдаги 03-08-08-520-сон маълумотномаси). Натижада турон яккакурашчиларининг умумий жисмоний тайёргарлиги 10,6% га, махсус жисмоний тайёргарлиги 11,2% га ошишига эришилган;
турон яккакурашчиларининг спорт такомиллашуви босқичидаги функционал ҳолати 17 та кўрсаткичлар асосида баҳоланиб, натижалари Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқув-машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 23 августдаги 03-08-08-520-сон маълумотномаси). Натижада турон яккакурашчилари томонидан халқаро мусобақаларда 2 та олтин, республика мусобақаларида 9 та олтин, 7 та кумуш, 8 та бронза медаллари қўлга киритилган.