Курамбаев Шерзод Раимбергановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кимё саноати қурилмаларини занг ва техноген ифлосликлардан тозаловчи воситалар олиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/T10.
Илмий маслаҳатчи: Жуманиязов Махсуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Таджиев Сайфиддин Мухитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Нормуродов Тулкин Исомуродович, техника фанлари доктори, доцент; Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар, саноат чиқиндилари асосида кимё саноати қурилмаларини занг ва техноген ифлосликлардан тозаловчи воситалар олишнинг ресурстежамкор технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги авлод занг модификаторлари яратишни илмий асослашда экстракцион фосфат кислотаси, фурфурил спирти, гексаметилентетраминдан иборат политермик системаларнинг эрувчанлик диаграммаси ва компонентлар ўзаро таъсирлашишидан 4 та янги бирикмалар (СН2)6N4•Н3РО4•4Н2О, (СН2)6N4•Н3РО4•2Н2О, (СН2)6N4•Н3РО4, (СН2)6N4•С5Н6О2 ажратиб олинган ва уларнинг таркиби индентификация қилинган;
янги авлод техник ювувчи воситалар олишда маҳаллий хомашёлар ва техноген ресурлар асосида қуйидаги нисбатлар оптимал таркиблиги, яъни соапсток – 35,5–38,5%, унифлок – 0,33–0,40%, капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиси-сода сульфатли аралашма – 26,5–30,0%, натрийполифосфат 0,7%, сув–30,4% компонентлар нисбати ва жараённи олиб боришнинг технологик параметрлари аниқланган;
таркибида Са2+, Мg2+, Fe2+катионлар ва SO42-, CO32-, SiO32- анионлари бўлган қуйқа қатламларни тозалаш учун янги таркиб, яъни сульфат кислотадан 18–20,5%, калийбихромат 1–2%, уратропин 1–2% ва натрий полифосфатдан 0,2–0,3% бўлган миқдори оптимал эканлиги исботланган;
экстракцион фосфат кислотаси, фурфурил спирти, гексаметилентетрамин, гидролиз лигнини асосида янги авлод занг модификаторлари олишнинг мақбул таркиблари, компонентлар нисбати ҳамда жараённи олиб боришнинг технологик тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кимё саноати қурилмаларини занг ва техноген ифлосликлардан тозаловчи воситалар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тезкор фосфатлаш ва қуритиш учун зангга қарши таркиб олишга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ IAP 04551, 2012 й.). Натижада фосфат кислотаси, гидролиз саноати иккиламчи хомашёлари, вермикулит, кислота ингибиторлари асосида зангга қарши таркиб олиш имконини берган;
зангни қайта ўзгартирувчи таркибга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ IAP 04552, 2012 й.). Натижада фосфат кислотаси, фурфурил спирти, уратропин ва гидролиз лигнини асосида янги таркибдаги занг ўзгартирувчи восита олиш имконини берган;
зангни ўзгартирувчи модификатор олишнинг технологик шартлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 22518677-03:2016). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати, технологик жараёнини назорат қилиш ва ушбу компаундларни сотиш имконини берган;
занг модификаторларини ишлаб чиқариш технологияси «Maxam-Chirchiq» АЖда амалиётга жорий этилган (“Uzkimyosanoat” АЖнинг 2019 йил 6 сентябрдаги 03-5394-сон маълумотномаси). Натижада импорт занг модификаторларининг ўрнини босадиган арзон таннархли маҳаллий маҳсулотларга алмаштириш имконини берган;
экстракцион фосфат кислотаси, фурфурил спирти, гидролиз лигнини, гексаметилентетрамин ва вермикулит асосида занг модификаторларини олиш технологияси «Maxam-Chirchiq» АЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Uzkimyosanoat” АЖнинг 2019 йил 6 сентябрдаги 03-5394-сон маълумотномаси). Натижада иссиқлик алмашиниш қурилмалари қувурлари орасидаги смоласимон бирикмалар, керамик чанглардан 90–95%га тозалаш ва энергияни тежаш имконини берган.