Тургунов Данияр Маннапжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Осиё тоғ дарёларида кам сувли йиллар ва уларни шакллантирувчи иқлимий шароитлар», 11.00.03–Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Gr9.
Илмий раҳбар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Гидрометеорология хизмати маркази Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.
Расмий оппонентлар: Чембарисов Эльмир Исмаилович, география фанлари доктори, профессор; Салимова Барно Джамаловна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Осиё тоғ дарёларида кам сувли йилларнинг шаклланишига иқлимий шароитнинг таъсирини баҳолаш ҳамда кам сувли йилларни сув хавфсизлиги бўйича гуруҳлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарёларда кам сувли йилларни нисбий сувлилик коэффициенти ҳамда таъминланиш эгри чизиқлари ёрдамида аниқлаш усуллари оқимнинг модуль коэффициентларини қўллаш асосида такомиллаштирилган ва ҳалокатли кам сувли йилларни баҳолашнинг эмпирик ифодаси ишлаб чиқилган;
дарёларда кам сувли йиллар такрорланишининг метеорологик омилларга, хусусан, мавсумий атмосфера ёғинлари миқдорига, турига ва ҳаво ҳароратига боғлиқлиги аниқланган;
тоғ дарёларида кам сувли йилларни белгиловчи гидрологик катталиклар билан уларнинг шаклланишига таъсир этувчи табиий географик омиллар орасидаги боғланишлар статистик баҳоланган, уларнинг регрессия тенгламалари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон тоғ дарёлари ҳавзалари бўйича дарёларда кам сувли йилларни тавсифловчи кам сувли йилларнинг нисбий сони ва кам сувлилик коэффициентларининг тақсимланиш карталари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта Осиё тоғ дарёларида кам сувли йиллар ва уларни шакллантирувчи иқлимий шароитларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дарёларда кам сувли йилларни аниқлашнинг такомиллаштирилган усуллари ҳамда ҳалокатли кам сувли йилларни баҳолашнинг эмпирик ифодаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 04/25-3407-сон маълумотномаси). Натижада дарёларда сув хўжалиги йилида кузатилиши мумкин бўлган кам сувлилик даражасини аниқлаш ва сувдан тежамли фойдаланиш имконини берган;
дарёларда кам сувли йиллар такрорланишини метеорологик омилларга, хусусан, мавсумий атмосфера ёғинлари миқдорига, турига ва ҳаво ҳароратига боғлиқлиги ҳақидаги илмий асосланган хулосалари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 04/25-3407-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз дарёларида кам сувли йилларда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғоришда сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш имконини берган;
дарёларда кам сувли йилларни белгиловчи гидрологик катталиклар билан уларнинг шаклланишига таъсир этувчи табиий географик омиллар орасидаги боғлиқликни аниқлаш бўйича олинган илмий асосланган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимида амалий таклиф сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 04/25-3407-сон маълумотномаси). Натижада сув омборлари ва улардан сув оладиган иншоотларни самарали эксплуатация қилишга хизмат қилган;
Ўзбекистон тоғ дарёлари ҳавзалари бўйича дарёларда кам сувли йилларни тавсифловчи кам сувли йилларнинг нисбий сони ва кам сувлилик коэффициентларининг тақсимланиш карталари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 23 августдаги 02-02-6439-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу карталардан фойдаланиб, дарёларда кам сувли йиллар кузатилганда, улардаги мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, кам сувли йилларнинг иқтисодиёт тармоқларига, атроф-муҳит ва экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш борасида тўғри қарорлар қабул қилишнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
кам сувли йилларга мослашишга оид сув хўжалиги ҳисоблашларини бажаришда аниқликни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 30 августдаги 04/25-3407-сон маълумотномаси). Натижада гидротехник иншоотлар (сув тақсимлагичлар, тиндиргичлар) ва ирригация каналларини эксплуатация қилиш билан боғлиқ бўлган сув хўжалиги ҳисоблашларини бажаришда аниқликни ошириш имконини берган.