Sayt test rejimida ishlamoqda

Омаров Сайдахмат Арзиматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Polygonatum odoratum (Mill.) Druce ва P.severtzovii Regelнинг Тошкент ботаника боғи шароитида интродукцияси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/В308.
Илмий раҳбар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Тожибоев Шаробитдин Жамолович, биология фанлари номзоди, доцент; Дусчанова Гулжан Мадримбаевна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интродукция шароитида P.odoratum ва P.severtzoviiларнинг биоэкологик хусусиятларини асослаш ва кўпайтириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Polygonatum odoratum ва P.severtzoviiларнинг Тошкент ботаника боғи шароитида ер устки қисми, илдизпояларининг морфобиологик, биоэкологик хусусиятлари табиий ўсиш ҳудудларига нисбатан қиёсий аниқланган;
P.odoratumнинг кунлик ва мавсумий гуллаш динамикаси очиб берилган; 
P.odoratumнинг мевалаш маҳсулдорлиги ҳамда унга экологик омилларнинг таъсири аниқланган; 
турлар ер устки ва ер остки қисмларининг хомашё ҳосилдорлиги аниқланган;
ўсимликлар ер устки ва ер остки қисмининг фитокимёвий таркиби асосланган;
ўсимликларнинг плантацияларини яратиш бўйича дастлабки тадбирлар ва илдизпояларидан кўпайтиришнинг усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Polygonatum Adans. туркуми айрим турларининг Тошкент воҳаси шароитида интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Polygonatum odoratumнинг плантацияларини яратиш бўйича дастлабки чора-тадбирлар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ва Жиззах вилояти Зомин тумани ўрмон хўжаликлари тасарруфидаги ерларга жорий қилинган (Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 23 апрелдаги 05/18-1239-сон маълумотномаси). Натижада республикамизнинг ўрмон хўжалиги ерларида 2 гектар плантациялар барпо этиш ва сифатли ер устки хомашёси олиш имконини берган;
Polygonatum severtzoviiни илдизпояларидан кўпайтиришда юзага келадиган илдиз чириш касаллигини бартараф этиш йўллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ўрмон хўжалиги тасарруфидаги ерларга жорий қилинган (Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитасининг 2019 йил 23 апрелдаги 05/18-1239-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимлик илдиз чиришининг олдини олиш учун мос вариантларни аниқлаш ва кўпайтириш учун яроқли оналик ўсимликларининг яшовчанлигини ошириш имконини берган;
P.odoratumнинг мавсумий гуллаш динамикаси ҳамда ер устки ва ер остки аъзоларининг ривожланиш мароми бўйича натижаларидан Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2019 йил 2 майдаги 8-5/933-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент шаҳрининг марказий кўча ва хиёбонларидаги соя жойларида клумбалар, рокарийлар ва миксбордерларнинг таркибий қисмларини ҳосил қилиш ҳамда гул композицияларини яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish