Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Лола Абдулхадимовнанинг
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Антропология ва элитология ўзаро муносабатларининг фалсафий методологик хусусиятлари», 09.00.01–Онтология гносеология ва логика (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Fа124.
Илмий маслаҳатчи: Шермухамедова Нигинахон Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Туленова Карима Жондоровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қўшоқов Шухрат, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсоннинг ижтимоийлашуви жараёнида баркамолликнинг элитар онгдаги ифодаси, элита, элитология, элитаризмнинг ўзаро алоқаси ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон табиатидаги индивидуаллашув ва элитарлашув жараёнининг физик, кимёвий, биологик ва нейропсихологик хоссалар билан боғлиқлиги онто-гносеологик таълимотларнинг таҳлиллари асосида фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
инсон капитали – маънавий, маданий тарбия ва таълим жараёнида тўпланиши, бугун таълимга сафрланган сармоялар, келажакда ўз билимларини шахсий ва жамият манфаати учун фойдаланишга қодир бўлган баркамол инсонни шакллантириш омили эканлиги асосланган;
таълим тизимининг барча босқичларида ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш учун педагогик элитанинг шахсий мажбурияти ва масъулиятини кучайтириш зарурати, хусусий таълимни тизимли ташкил этишнинг объектив ва субъектив имкониятлари очиб берилган;
онг элитологиясининг индивидуал характери ва миллий руҳи ёшлар интеллектуал элитаси ижодий имкониятларининг эпистемологик мезони эканлиги асосланган;
сиёсий менталитет, ижтимоий жараёнлар, антропоэлитологик категориялар (элита, лидер, даҳо, элитаризм, эгалитаризм)нинг комил инсон ғояси билан мутаносиблиги элитар маданият ва элитар таълимни такомиллаштириш омили эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Антропология ва элитология ўзаро муносабатларининг фалсафий–методологик хусусиятлари таҳлили бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инсон табиатидаги индивидуаллашув ва элитарлашув жараёнининг физик, кимёвий, биологик ва нейропсихологик хоссалар билан боғлиқлигига оид онто гносеологик таълимотларнинг таҳлиллари  Фалсафа (қўллаш соҳаси) магистратура мутахассислари учун нашр этилган «Инсон фалсафаси» (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буйруғи) дарслигининг «Инсон мавжудлигининг табиий ва ижтимоий асослари»; инсон капитали келажакда ўз билимларини шахсий ва жамият манфаати учун фойдаланишга қодир бўлган баркамол инсонни шакллантириш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялардан ушбу дарсликнинг «Цивилизациялар ўзгариши даврида инсон» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 март 89 03 942-сон маълумотномаси). Натижалар фалсафий антропологиянинг ўзагини инсон ташкил этиши, ички механик ҳаракат, иссиқлик ва электр энергияси, физик кимёвий ва табиий қонуниятлар инсон онтологиясининг  моҳияти эканлиги ҳақидаги илмий хулосаларда ўз ифодасини топган;
инсон капитали келажакда ўз билимларини шахсий ва жамият манфаати учун фойдаланишга қодир бўлган баркамол инсонни шакллантиришга йўналганлигига оид манбалардан Тожикистон Республикаси Фанлар Академиясининг антропология Маркази илмий изланишларида фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг антропология марказининг 2018 йил 15 мартдаги 3409/26 1-сон маълумотномаси). Натижада элитар онг ва элитар шахсни шакллантириш учун таълимга мақсадли сармояларнинг сарфланиши зарурлигини намоён этган;
таълим тизимининг барча босқичларида ўқитишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш учун педагогик элитанинг шахсий мажбурияти ва масъулиятини оширишнинг зарурати, хусусий таълимни тизимли  ташкил этишнинг объектив ва субъектив имкониятларига оид  таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида олиб борилган Ф1-067+Ф1 089 рақамли «Давлат ҳокимияти ва бошқарувни демократлаштиришнинг назарий-методологик масалалари» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида бошқарув кадрларни тайёрлашга лаёқатли бўлган педагогик элитани тарбиялаш бўйича илгари сурилган ғояларни амалиётга татбиқ этишда фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 10 мартдаги ФТК-0313/269-сон маълумотномаси). Натижада бошқарув элитасининг маънавияти таълим тизими сифати ва самарадорлигини ошириш омили эканлиги ҳақидаги тасаввурларнинг такомиллашишига хизмат қилган;
онг элитологиясининг индивидуал характери ва миллий руҳи, ёшлар интеллектуал элитаси ижодий имкониятларининг эпистемологик мезони эканлигига доир таклиф ва тавсиялар, ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, эгалланган билим эвазига уларнинг элитарлашувига оид таклифлардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил иш режасининг 32 банди «Маънавий қадриятлар урф одатларимиз ҳамда миллий тарбиямиз анъаналарини кенг тарғиб қилиш», 5 «Мафкуравий иммунитет» бандининг ижросини таъминлаш учун аҳоли ўртасида “Ватанга садоқат, миллий ўзликни англаш фазилатларини шакллантириш” мавзусида ташкил этилган семинар-тренингларнинг тарғибот материали сифатида амалиётда қўлланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2017 йил 28 ноябрдаги 02/03 1162-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг турли ижтимоий қатламлари вакиллари, айниқса ёшларда «Лидерлик»ка интилишнинг ижобий ва салбий жиҳатларини аниқлаш ва уларда тўғри йўл танлаш имконияти, урф-одат ва миллий тарбия анъаналарини тарғиб қилиш, мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилган;
сиёсий менталитет, ижтимоий жараёнлар, антропо элитологик категориялари (элита, лидер, даҳо, элитаризм, эгалитаризм)нинг комил инсон ғояси билан мутаносиблиги элитар маданият ва элитар таълимни такомиллаштириш омили эканлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати   Ўзбекистон либерал демократик партиясининг «Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага», «Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори», «Дурдона» мавзуларда ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда, аҳолининг маънавий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган амалий фаолиятда кенг фойдаланилган (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати   Ўзбекистон либерел демократик партиясининг 2018 йил 17 январдаги 01 27/42-сон маълумотномаси). Натижа жамиятни ислоҳ этиш, модернизациялаш жараёнида миллий ва диний қадриятларни ривожлантириш, миллий давлатчилик тарихини тадқиқ этиш, жамият аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда намоён бўлган;
ёшлар ижодий имкониятларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар интеллектуал элитаси ижодий имкониятларини ривожлантиришга оид тавсиялардан «O‘zbekiston» телерадиоканали давлат унитар корхонаси «Ахборот», «Таҳлилнома» информацион таҳлилий кўрсатувларининг «Демократик ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда интеллектуал салоҳият, билим, маънавият ва маърифат каби қадриятларни ривожлантириш» (27 апрель 2015 йил, «Ахборот» информацион кўрсатуви), «Илмий-интеллектуал элитанинг ижтимоий ва профессионал масъулиятини ошириш, дунё интеллектуал элитаси ижодий ҳамкорлигига таяниш, глобал маконда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг илмий-стратегик йўналиши» (17 сентябрь 2016 йил, «Ахборот» информацион кўрсатуви), «Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72 сессиясида ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (24 сентябрm 2017 йил, «Таҳлилнома») мавзулар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2017 йил 8 ноябрдаги 05-15/4646-сон маълумотномаси). Натижада инсон фаолиятининг яратувчанлик ва инсонпарварлик жиҳатларини ёритиш имконини берган ва амалий тадбирларнинг юқори савияда ўтказилганлигига назарий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish