Мелиев Исроил Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишни такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt117.
Илмий раҳбар: Ҳамдамов Баҳром Қосимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Хатамов Комил Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Илхамов Шавкат Исламович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишни такомиллаштириш юзасидан таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аудиторлик текширувини режалаштириш босқичлари мазмуни очиб берилиб, амалий ва услубий жиҳатдан такомиллаштирилган аудиторлик умумий режаси ва дастури ишлаб чиқилган;
аудиторлик текшируви тизимли ва тартибли амалга оширилишини таъминловчи уч босқичли жараёнга ажратилиб, уларда бажариладиган амаллар тавсия этилган;
хўжалик юритувчи субъект томонидан аудиторлик ташкилотига текширилаётган молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини асословчи далилларнинг тўлиқ тақдим этилишини кафолатловчи ва аудиторлик рискини камайтириш имконини берувчи тақдимнома хат шакли ишлаб чиқилган;
аудиторлик текшируви натижаларини ҳужжатлаштириш ҳамда умумлаштириш жараёни босқичларга ажратиш асосида такомиллаштирилган;
аудит усуллари умумилмий ва махсус усуллар туркумларига ажратилиб, мазкур туркумлар таркибидаги усуллар моҳиятини очиб берувчи таърифлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аудиторлик текширувини режалаштириш ва ўтказишни тaкoмиллaштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
аудиторлик текширувини тизимли ва қатъий муддат ҳамда тартиб асосида ўтказилишини таъминловчи такомиллашган аудиторлик умумий режаси ва дастуридан фойдаланиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан аудиторлик ташкилотларига текширувларни режалаштириш жараёнларида қўллаш ва аудитор иш сифатини назорат қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2019 йил 30 майдаги 88-сон ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2019 йил 3 июндаги 49/ММ-сон маълумотномалари). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида текширувларни аудиторлик шартномасида белгиланган қатъий муддат ҳамда тартиб асосида ўтказилишига эришилиб, сифатли аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини шакллантириш учун сарфланадиган вақтни ўртача 10 фоизга камайтирган ва аудиторларни текширувга бўлган масъулиятини ошириш имкониятини яратган;
аудиторлик текширувларини амалга оширишнинг ўзаро боғлиқ бўлган режалаштириш, текшириш ва якуний босқичлари ҳамда уларда бажариладиган амаллардан фойдаланиш бўйича таклифлар аудиторлик ташкилотлари ва «UZKABEL» акциядорлик жамиятининг ички аудиторлик текширувларини режалаштириш ва ўтказиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2019 йил 3 июндаги 49/ММ-сон ҳамда «UZKABEL» акциядорлик жамиятининг 2019 йил 22 майдаги 1/186-сон маълумотномалари). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида аудиторлик текширувларини тизимли ва самарали ташкил этилишига эришилиб, текширув объекти ва жараёни тўғрисида олдиндан кафолатли маълумот олиниши тезлашган, ички аудиторлар томонидан йўл қўйиладиган камчиликларни ўрта ҳисобда 5 фоизга камайтирилишига ва текширув учун сарфланадиган вақтни тежаш имконини берган;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аудиторлик ташкилотига тақдим этиладиган тақдимнома хатнинг такомиллашган шаклидан фойдаланиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан аудиторлик ташкилотларига текширувлар жараёнларида қўллаш, текширилаётган молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги тўғрисида тўлиқ ҳажмда маълумот тақдим этилишини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2019 йил 30 майдаги 88-сон ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2019 йил 3 июндаги 49/ММ-сон маълумотномалари). Мaзкур тавсиянинг aмaлиётгa жорий этилиши натижасида аудиторлик текшируви натижаларининг ишончлилик даражаси ва текширилаётган субъект моддий-жавобгар шахсларининг аудитор олдидаги жавобгарлиги ошишига ҳамда аудиторлик шартномаси шартларини тўлиқ ҳажмда ёки икки томонлама 100 фоиз бажарилишига эришилган.
аудиторлик текшируви натижаларини ҳужжатлаштириш ва умумлаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан аудиторлик ташкилотларига текширув натижаларини ҳужжатлаштириш ва якунлаш жараёнларида фойдаланишган (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2019 йил 3 июндаги 49/ММ-сон маълумотномаси). Мaзкур тавсияларнинг aмaлиётгa татбиқ этилиши текширув натижаларини тизимли тартибда умумлаштириш ва ҳужжатлаштириш асосида ишончли аудитор фикри ва аудиторлик ҳисоботини оператив равишда шакллантириш имконини берган;
аудиторлик текширувлари жараёнида қўлланиладиган усуллар таркиби ва улар мазмунини аниқлаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси томонидан аудиторлик текширувларини ўтказиш бўйича услубий қоидаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2019 йил 30 майдаги 88-сон ҳамда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2019 йил 3 июндаги 49/ММ-сон маълумотномалари). Мaзкур тaклифларнинг aмaлиётгa жорий этилиши аудиторлик ташкилотларида текширувларни аниқ тамойил ва тартиблар асосида тизимли ташкил этиш имконини берган.