Sayt test rejimida ishlamoqda

Соттиқулов Элёр Сотимбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида геополимерлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси; 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T580. 
Илмий раҳбар: Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.Т.78.01. 
Расмий оппонентлар: Эшқурбонов Фурқат Бозорович, техника фанлари доктори; Ахунов Даниёр Бахтиёрович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ангрен иссиқлик электр станциясининг кули ҳамда органик ва ноорганик қўшимчалар асосида геополимерлар ишлаб чиқариш теxнологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таркибида кремний тутган диуретан олиш учун оптимал шароитлар ва ушбу модификаторнинг олинган геополимерларнинг физик-кимёвий xусусиятларига таъсири аниқланган;
геополимер учун модификаторлар биринчи бўлиб ортосиликат кислотанинг турли xил спиртлар билан ўзаро таъсири натижасида олинган ва ушбу модификаторларнинг олинган геополимерларнинг физик-кимёвий xоссаларига таъсир қилиш механизми аниқланган; 
натрий метасиликатнинг гидролизланган полиакрилонитрил, полиакриламид ва формальдегид билан ўзаро таъсири натижасида геополимер учун янги модификаторлар олинган ва ушбу модификаторларнинг олинган геополимерларнинг физик-кимёвий хоссаларига таъсири аниқланган; 
пластификацияловчи қўшимчалар ва олинган модификаторларнинг геополимерларнинг физик-меxаник ва эксплуатацион хоссаларига таъсири аниқланган;
геополимернинг сиқилиш ҳамда эгилиш мустаҳкамлиги ва зичлиги турли қотиш даврларида базальт толасининг миқдорига боғлиқлиги аниқланган;
маҳаллий xомашёлар асосида геополимерлар ишлаб чиқариш теxнологияси ва ишлаб чиқаришнинг мақбул теxнологик параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий xомашёлар асосида геополимерлар олиш ва геополимерлар ишлаб чиқариш  теxнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида геополимерлар олиш технологияси Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институтида амалиётга жорий қилинган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2019 йил 26 августдаги 01/3-5136-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида олинган геополимердан янги турдаги сифатли, импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари олиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосидаги геополимерлардан “Boburbek Mahmarahim avlodi” МЧЖ, “Berdiyev Shuxrat Norpo’latovich hususiy korхonasi” ва “Диёрбек Мансуров” хусусий корхонасида юқори сифатли йўлак плиталари, “Alibaba Aziya” ХКда тўсиқ қисмлари олиш амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 8067/09-07-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида геополимерлардан цемент сарфламаган ҳолда мустаҳкам ва сифатли юқори эксплуатацион хоссаларга эга замонавий йўлак плиталари олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган технология бўйича олинган геополимерлар “Охангорон дарёсидаги Қамчиқ кичик ГЭС”да цементлаш бўлимида амалиётга жорий қилинган (“Гидромахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил 27 августдаги 08/07-469-сон маълумотномаси). Натижада гидроэлектростанция қурилишида тонелларни ерости сувларидан ҳимояловчи парда олишда фойдаланиш ва шу билан бирга юқори иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish