Sayt test rejimida ishlamoqda

Паттаева Мохичехра Абдусаттаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Aspergillus авлодига мансуб термофил ва термотолерант замбуруғларнинг ўсимликларни ўсишини фаоллаштирувчи хусусиятлари», 03.00.04–Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/B10. 
Илмий раҳбар: Хамидова Хуршеда Муминовна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01. 
Расмий оппонентлар: Хужамшукуров Нортожи Абдухолиқович, биология фанлари доктори, профессор; Ибодов Комил, биология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ботаника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фитогормонлар синтезловчи термофил ва термотолерант микромицетларни ажратиш ва скрининги, уларнинг физик-кимёвий тавсифи ва экстремал шароитларда индол-3-сирка кислотаси (ИСК) метаболизмини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўсимлик чириндилари ва ғўза, буғдой ризосфераси тупроқ намуналаридан замбуруғларнинг маҳаллий штаммлари -термофил Aspergillus fumigatus 2 ва термотолерант Aspergillus terreus 8 штаммлари ажратиб олинган ва 18S рРНК ген-секвенси асосида штаммларнинг тур таркиби аниқланган;
турли хлоридли ва сульфатли шўрланиш шароитларида штаммларнинг ўсиши ва ривожланиши, шўр стрессида Aspergillus terreus 8 штаммида индол-3-сирка кислотаси ҳамда таркибида индол ҳалқаси сақлаган метаболитларнинг ҳосил бўлиши асосланган; 
2,5% NaCl шароитларда Aspergillus terreus 8 штамми ҳосил қиладиган индол ҳалқаси сақловчи бир қатор метаболитлар аниқланган;
Aspergillus terreus 8 штаммида L-триптофанли муҳитда ИСК ҳосил бўлишида таркибида 27 та индол ҳалқаси сақлаган метаболит аниқланган; 
илк бор индол метаболитлар орасида 1H-индол-2-карбоксил, 5-хлор-, этил эфири топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aspergillus авлодига мансуб термофил ва термотолерант замбуруғларнинг ўсимликларни ўсишини фаоллаштирувчи хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Биофосгу” биопрепарати Андижон вилояти Пахтаобод туманида 10 гектар, Бухоро вилояти Когон туманида 5 гектар буғдой майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 30 октябрдаги 02/021-291-сон маълумотномаси). Натижада биопрепарат таъсирида уруғларни унувчанлиги, поялар сони, оқсил миқдорини ҳамда занг касалликларига чидамлилигини  ошириш имконини берган; 
“Биофосгу” биопрепарати Қашқадарё вилояти Китоб туманида 14 гектар, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 12 гектар, Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 20 гектар ғўза майдонларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 30 октябрдаги 02/021-291-сон маълумотномаси). Натижада назорат вариантга нисбатан ғўза ўсимлигининг шоналаш миқдори, кўсаклар сони ҳамда ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичларини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish