Sayt test rejimida ishlamoqda

Михлиев Ойбек Авлоёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Доломитни нитрат кислотаси билан магний бирикмалари ва суюқ ўғитларга комплекс қайта ишлаш технологиясини яратиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Т1384. 
Илмий раҳбар: Мирзакулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.Т.78.01. 
Расмий оппонентлар: Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Иралиев Боймирза Холмирзаевич, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Деҳқонобод кони доломитини комплекс қайта ишлаб, магний гидрооксид олиш ва бир вақтнинг ўзида чўкинди айланма эритмаларни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Дехқонобод кони доломитларининг юқори кўпикланиши ва реактивлиги, бу парчаланиш жараёнининг давомийлиги қисқартирилган ва технологик жараён такомиллаштирилган;
доломитнинг нитрат кислотасини парчаланиш жараёнида магнийнинг ажралиб чиқиш даражасига, нитрат кислота экстракти таркибидаги магнийнинг чўкиш даражасига қараб аммонизация даражасига технологик параметрларнинг таъсир этиши аниқланган;
илк бор Деҳқонобод кони доломитини нитрат кислотаси билан комплекс қайта ишлаб, магний гидроксиди олиш, бир вақтнинг ўзида айланма эритмаларни утилизация қилиб, суюқ ҳолдаги азот-кальцийли, азот-кальций-магнийли, шунингдек донодор азот-кальцийли ўғитлар олиниши исботланган;
шўрланган ерлар учун Деҳқонобод кони доломитини комплекс қайта ишлаб, магний гидроксид ва айланма эритмалардан суюқ ҳамда донодор азот-кальцийли ўғитлар олиш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Деҳқонобод конларидаги доломитни комплекс қайта ишлаб магний гидроксиди олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
доломитни қайта ишлаб магний гидроксид олиш технологияси «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «2020-2022 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 7 октябрдаги 03-6194-сон маълумотномаси). Натижада доломитларни комплекс қайта ишлаш таркибида магний гидроксид миқдори 98,2% дан кам бўлмаган маҳсулот олиш имконини беради;
Дехқонобод кони доломитини нитрат кислотаси билан комплекс қайта ишлаб, ҳосил бўлган айланма эритмадан суюқ азот-кальцийли, суюқ азот-кальций-магнийли ва донодор азот-кальцийли ўғитлар олиш технологияси Ўзкимёсаноат» АЖнинг «2020-2022 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 7 октябрдаги 03-6194-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалигидаги шўрланган ерларни самарали суюқ ва донадор азот-кальцийли ўғитлар билан таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish